Родриго "Сити" таклифини рад этган
25 dec 2024 15:18
News
Родриго "Сити" таклифини рад этган
"Манчестер Сити" ўтган мавсумдан кейин "Реал"дан Родригони сотиб олишга уриниб кўрди.
Аммо футболчи бу таклифни рад этди.
"Relevo" хабарига кўра, "Реал" вингери диққат марказида ҳамиша икки жамоадоши Беллингем ва Винисиусда бўлганидан норози эди. Родриго улар туфайли камдан-кам ҳолларда томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Шунингдек, бразилиялик ҳаётида шахсий муаммолар ҳам чиққан.
Бироқ Родриго ҳеч қачон жамоани тарк этишни истамаган ва Мадридда унга тан беришларини хоҳлаган. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" йирик таклиф билдирган, аммо 23 ёшли бразилиялик буни қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Родриго "Реал" Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишида муҳим роль ўйнаган. У 47 ўйинда 15 та гол урган ва 8 та голли узатмага эга.
Link :
Source : Relevo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Comments