Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  117 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Родолфо Арруабаррена: "Насаф" мутлақ ғалабага лойиқ ўйнади" News

Родолфо Арруабаррена: "Насаф" мутлақ ғалабага лойиқ ўйнади"

ОЧЛ "C" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Васл" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Родолфо Арруабаррена иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда ғалабага эришишди. "Насаф" бутун баҳс давомида катта устунлик билан ўйнади. Ўйин натижаси адолатли бўлди. "Насаф" мутлақ ғалаба лойиқ ўйнади. Бизда кутилмаган жароҳат ва йўқотишлар ўз сўзини айтди. Йўқотишлар эса жамоамизга ўз ўйинини намойиш этишига ҳалақит берди. Ўйингача йўқотишлар билан келгандик. Биринчи бўлимдаёқ Каио сафдан чиққани вазиятни янада оғирлаштирди. Шундан кейин ўйинга тайёрлаб келган режаларимиз ўзгариб кетди, - дея гап ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Родолфо Арруабаррена.

- "Ал Васл"нинг бўлажак иккита учрашувдаги режаси нималардан иборат?

- Бизни олдинда чемпионатдаги жуда муҳим учрашувлар кутмоқда. БАА лигасида етакчилардан бироз ортда қоляпмиз ва шунинг учун уларга етиб олиш учун барча кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз. Бизни айни пайтда ички чемпионатдаги ўйинлар жиддий ўйлантирмоқда.

- "Ал Васл"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Келинг, аввал Қатардаги ўйин натижасини кутамиз. Шундан кейин бир нарса дейиш мумкин.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика