Latest news

10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45

Родолфа Аррауабаррена: “Насаф” билан ўйиндан олдин таркибимизда йўқотишлар бор" News

Родолфа Аррауабаррена: “Насаф” билан ўйиндан олдин таркибимизда йўқотишлар бор"

Бўлажак “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена ва ярим ҳимоячи Абдулла Ал Нақбилар иштирок этишди.

Родолфа Аррауабаррена: - Биз эртага “Насаф” жамоаси билан иккинчи ўзаро учрашувда майдонга тушамиз. Рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Шубҳасиз, рақибимиз эртага ҳам уч очко учун ўйнайди. Аммо биз ҳам эртага ўзимизнинг дастлабки уч очкомизни қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Биз кейинги вақтларда бошқа жамоларга нисбатан кўпроқ ўйинлар ўтказаяпмиз. Бу орқали албатта футболчиларимизда толиқиш бўлади. Шунингдек таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. Эртага бизга ярим ҳимоячимиз Ҳумаид Аббос жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Қолган футболчиларимиз ўйинга тайёр. Биз бу йилги ОЧЛ мусобақасида керакли натижага эриша олмадик. Чунки, жамоамизда бошқа амирлик клубларида бўлгани каби кучли футболчилар кам. Чемпионат якунланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Олдимизда “Хатта" жамоаси билан муҳим учрашув ҳам кутиб турибди. Энди бор эътиборимиз баҳга қаратилган. Бу учрашувга ҳам кучимизни тежашга мажбурмиз. Учрашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллашимиз зарур. Бу билан биз келаси йилги ОЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз.


Абдулла Ал Нақби: - ОЧЛ мусобақасидаги бу йилги иштирокимиз  бизнинг ёш футболчиларимиз  учун катта тажриба мактаби бўлди. Ўтган беш учрашувда ҳам керакли натижага эриша олмадик. Чунки биз гуруҳда Осиёнинг энг кучли клублари билан бирга курашдик. Биз учун эртага бўладиган ўйин мисли финалдек бўлади. Чунки, бизда эртага очко ишлаш учун сўнгги имконият бор. Шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика