Latest news

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  18 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Робин Дутт "Вердер"да қолади News

Робин Дутт "Вердер"да қолади

Бременнинг "Вердер" жамоаси мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Машшоқлар бундеслигада 15 учрашувдан сўнг 16 очко тўплаган ҳолда 14 поғонани банд этиб туришибди.
"Вердер"нинг йил бошидан буён кичик инқирозни бошидан кечираётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бременликлар бундеслиганинг ўтган турида "Бавария"га 0:7 ҳисобида мағлубиятга учрадилар. Айнан, ўша учрашувдан сўнг кўпчилик жамоа бош мураббийи Робин Дуттнинг истеъфога чиқарилиши мумкин экани тўғрисида гапира бошлаганди. Аммо "Вердер" спорт директори Томас Айхин жамоа раҳбариятининг Дуттдан умиди ҳали катта эканини таъкидлади.

- Истеъфо тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Биз Дуттга ишонамиз, ҳали ундан умидимиз катта. Юз фоиз ишонч билан айтишим мумкинки, Робин Дутт "Вердер"да қолади, - деди турли хил гап-сўзларга барҳам бермоқчи бўлган Айхин.  

"Вердер" мавсум бошидан буён ишқибозлар кутган ўйинни намойиш эта олаётгани йўқ. Катта тарихга эга бўлган жамоанинг бундай натижаларни қайд этаётгани кўпчилик футбол мухлисларини ҳайрон қолдирмоқда. Шу боисдан кўпчилик тез орада машшқолар жамоасида янги ислоҳотлар бўлиб ўтишига ишонмоқда. Кўрамиз, воқеалар қандай ривожланар экан…
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика