Latest news

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  4 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

Роберто Карлос Америка кубоги финалида қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди News

Роберто Карлос Америка кубоги финалида қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди

Бразилиялик собиқ футболчи мамлакати Евро-2020'да иштирок этганда, қайси босқичга чиқа олишини ҳам таъкидлади.

Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Америка кубогининг финал учрашуви 11 июль куни Рио-де-Жанейро шаҳридаги "Маракана" стадионида бўлиб ўтади.

"Биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз, жамоа яхши ҳаракат қилмоқда, шунинг учун биз ғалаба қозонишимиз мумкин деб ўйлайман. Ўйин осон бўлмайди, аммо Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин", — дейди Бразилия таркибида 125 учрашувда 11 та гол урган футболчи.

Бразилия термаси нега 19 йилдан буён жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаётгани ҳақида Карлос шундай деди: 

"Бир неча авлодлар алмашинуви бўлди, бу ўзгариш жаҳон чемпионатларида ўйнаган юқори савияли футболчилар Америка кубоги, Конфедерациялар кубоги каби барча совринларни қўлга киритиб, ўз фаолиятини якунлагандан сўнг содир бўлди. 

Ҳозирги таркибнинг биз эришган ютуқларга эришиши қийин. Биз бу жамоада кўпроқ бирдамлик, ўзига ишонч пайдо бўлиб, ЖЧда ғалаба қозониши учун сабр-тоқатли бўлишимиз керак. Америка кубоги деярли қўлимизда. Бразилия терма жамоаси амалдаги чемпион ва яна финалга чиқди. Аммо жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш жуда қийин", — дея таъкидлади собиқ чап қанот ҳимоячиси.

Шу билан бирга, Карлоснинг фикрига кўра, ҳозирги бразилияликлар ушбу таркибда ўйнаган тақдирда, Европа чемпионати финалига қадар етиб бориши мумкин эди. Ушбу чемпионатнинг финали якшанба куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади ва олтин медаллар тақдирини Англия ва Италия жамоалари ўртасидаги баҳс ҳал қилади.

"Бразилия терма жамоаси албатта финалда ўйнаган бўларди. Ушбу босқичда Бразилия–Англия ёки Бразилия–Италия тўқнаш келарди. Бразилияликлар юқори даражадаги турнирларда ўйнашга одатланиб қолган. Улар ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди, аммо терма жамоада бешта юлдуз бор, биз жаҳон чемпионатларида беш марта ғолиб чиққан ягона терма жамоамиз", — деди Роберто Карлос.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика