Latest news

01:50УХХХХХХ! "Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  1 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Роберт Варела: "Қирғизистонга қарши финалга тенг ўйин бўлади" News

Роберт Варела: "Қирғизистонга қарши финалга тенг ўйин бўлади"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ироқ - Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Роберт Варела матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Биз кутган воқеалар юз берди. Ироқни ўрганиб чиқдик. Рақиб биз кутгачалик қаршилик кўрсатди. Аммо менинг шогирдларим ҳам яхши ўйнашди. Қирғизистон Японияни 6:2 ҳисобида мағлуб этганини эшитдим. Демак эртага Қирғизистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди”, - дейди Варела.

- Кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларингиз сизни қанчалик ҳайрон қолдира олишди?
- Бугун жуда яхши ўйнадик. Ёки бугун ёки ҳеч қачон деган шиор билан майдонга тушдик. Жамоам учун катта хурсандман.

- Япония терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани мураббий сифатида сизни ҳайрон қолдирдими?
- Мигел Родригони жуда яхши биламан. У билан танишмиз. Майдонда рақиб бўлсак ҳам ҳаётда яқин дўстмиз. Албатта унинг учун хафаман. Ундан кўп нарса ўрганганман. Барчанинг олдида Родригога раҳмат айтаман.  Аммо таблодаги ҳисоб Қирғизистон кучли ўйнаганини кўрсатиб турибди.

- Эртанги ўйиндан олдин Австралия фаворитми?
- Биз Ироқни 5:3 ҳисобида мағлуб этдик, Қирғизистон эса Японияни 6:2 ҳисобида таслим қилди. Бунинг ўзи ҳам мусобақада рейтинг ёки фаворитлар роль ўйнамаётганини англатади. Эртага финалга тенг ўйин бўлади. Финалда фаворит бўлмайди. Учрашув 0:0 ҳисоби билан бошланади, ким эртага яхшироқ ўйнасагина ўша жамоа ютади. Рейтинг тарихда қолади, эртага эса янги тарих яратилади.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика