Роберт Левандовски: "Рекордлар энди мен учун энг асосий мақсад эмас"
15 sep 2023 07:18
News
Роберт Левандовски: "Рекордлар энди мен учун энг асосий мақсад эмас"
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски энди шахсий рекордлар ортидан қувмаслигини айтди.
"Асосийси - ҳар бир лаҳзани, ғалабани эслаб қолиш, ўзинг билан хотираларни олиб қолишдир.
Рекордларим ҳақида, айниқса Мюнхенда битта мавсумда 41 та гол урганимдан кейинги изоҳлар ақлбовар қилмас даражада бўлганди. Лекин мен энди рекордлар ортидан қувмайман.
Муҳими, жамоага ғалаба қозониш учун ёрдам бериш ва футболдан завқ олишдир. Фаолиятимнинг сўнгги дамлари давом этмоқда. Яна икки ёки уч йил қолди.
Мен ҳалиям муваффақиятга эришиш ва голлар уришни истайман, аммо бунга аввалгидек қаттиқ ҳаракат қилаётганим йўқ", - деди Левандовски.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments