Роберт Левандовски: "Гвардиола футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Мен ўзгача фикрлайман"
12 oct 2021 14:56
News
Роберт Левандовски: "Гвардиола футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Мен ўзгача фикрлайман"
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски унга испаниялик мураббий Пеп Гвардиола билан ишлаш қандай ёрдам берганини айтди.
"У футболга бошқа томондан қарашни ўргатди. Ҳаракат, тактикаларни тушуниш, уларни футболда ишлатиш.
Гвардиола билан ишлаганимдан сўнг футболда бошқача ўйлайман, сабаби ўйинни бошқа томондан, бошқа бурчакдан кўраман. Мен ким хато қилди, ким яхшироқ ўйнади, қандай қилиб рақибдан бир қадам олдинда бўлиш кераклигини биламан.
Биз гаплашардик, у менга тез-тез тактикани тушунтирарди ва айтарди: "Мен сенга ҳужумчи сифатида кучлироқ бўлишингга ёрдам бера олмайман, сабаби сен шундоғам яхшисан, аммо мен жамоага тўпни жарима майдончаси ичига киритишга ёрдам бера оламан, сен эса у ерда нима қилишни биласан", - дейди Левандовски.

Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments