Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  11 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш» News

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш»

Давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.
Биринчи лигада тўп сураётган “Чуст-Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Роберт Гай иккинчи даврадан бошлаб, “лочинлар”нинг мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Жамоа аъзоларини Тошкентга йўл олишидан олдин Роберт Гай билан суҳбатда бўлдик.

- Роберт Сергеевич, «Навбаҳор» жамоаси билан дастлабки машғулотларни ҳам ўтказдингиз. Жамоа ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай ва қайси чизиқлар кучайтиришга муҳтож кўриняпти?
- Ҳозирдан аниқ бир нарса дейиш қийин. Секин-аста жамоанинг имкониятларини ўрганиб чиқяпман. Ҳаттоки биринчи давра ўйинлари ёзилган дискларни ҳам кўриб чиқишни бошладим. Таркиб билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳимоя ҳамда ярим ҳимояда анча камчиликлар кўзга ташланиб турибди. Наманганда йиғинни тугатгач, Тошкентга кўчиб ўтамиз. У ерда қатор ўртоқлик учрашувлари белгиланган. Жумладан 21 июлда “Насаф” билан, 24 июлда “Қизилқум”га қарши майдонга тушамиз. 27 июлда “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Ана шу ўйинлардан кейин жамоанинг имкониятлари ҳақида аниқроқ гапиришим мумкин.

- Жамоа таркибига келиб қўшилган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз. Ҳар доимгидек, «Навбаҳор» яна трансфер дарчасининг энг фаол қатнашчиларидан бири бўлади чоғи. «Навбаҳор»га олий лигада тўп сураётган таниқли ўйинчилар келаётгани ҳақида миш-мишларнинг бири тугаса, иккинчиси бошланяпти. Бугунги кунга қадар жамоага кимлар келиб қўшилди?
- Ҳозирда «Навбаҳор» таркибида янги ўйинчилар у қадар кўп эмас. “Чуст-Пахтакор”даги фаолиятим орқали ўзимга яхши таниш бўлган ва ўйин савияси юқори эканлигига ишончим комил уч нафар футболчини чақирдим. Булар Мирзоҳид Маҳкамов, Фарруҳ Йўлдошев ва Бобур Расуловлар. Уларни асосий таркибга кириш учун кечадиган рақобатни кучайтира олишларига шубҳам йўқ.

- Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан Тимур Жўраевнинг таклиф этилгани ростми?
- Бу масала юзасидан аниқ бир нарса дейиш қийин. Ҳозирда жамоа раҳбарияти Тошкентда бир неча футболчилар билан музокара ўтказишяпти. Лекин, «Навбаҳор» таркибига келиб қўшилмаган футболчилар билан боғлиқ ҳолатларни шарҳлаш мураккаб.

- Ҳозирда машғулотларда қатнашаётган Аюбхон Ғаппаров билан шартнома имзоландими?
- Йўқ, ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмади. Ҳозирча йиғинга таклиф этилганларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб турибмиз.

- Келгуси йиғин демак, Тошкентда бўлиб ўтади?
- Ҳа, 20 июл куни Тошкентга жўнаб кетамиз ва 28 июлгача у ерда тайёргарликни давом эттирамиз.

- Роберт Сергеевич, Сиз билан суҳбат чоғида собиқ жамоангиз “Чуст-Пахтакор” ҳақида тўхталиб ўтмасдан иложи йўқ. Чустликлар биринчи лигада биринчи босқични муваффақиятли якунлаб, иккинчи босқичда олий лига йўлланмалари учун курашни давом эттириш имкониятини қўлга киритишди. Жамоанинг ўз ўйин услубига эга бўлишида, таркибнинг шаклланишида катта меҳнатингиз ётибди. Улардан айрилиб, бошқа жамоага ўтиш оғир бўлгандир?
- Ҳақиқатдан ҳам Чустни тарк этиш жуда оғир бўлди. Шуни унутмаслик керакки, футболда ҳар бир мураббий янада юқори даражада фаолият олиб боришни орзу қилади. Шунинг учун «Навбаҳор»дан тушган таклиф ўзига тортди. Олий лига барибир олий лига. Чуст ҳалқидан жуда миннатдорман. Доимо қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоа билан ўтказган сўнгги ўйинимда олқишлар билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳурмат эҳтиромдан кўзларимга ёш келди. “Чуст-Пахтакор” мутасаддиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдиришни истардим. Чунки улар Чустда натижа кўрсата олишим учун барча шароитни таъминлаб беришди. Ўйлайманки, Чустликлар «Навбаҳор»га ўтиш қароримни тўғри тушунишади ва хафа бўлишмайди. “Чуст-Пахтакор” бундан кейин ҳам мухлисларини хурсанд этишда давом этишига ишонаман.

- «Навбаҳор» варианти қачон ўртага чиқди?
- 9 июл куни биринчи лигада сўнгги ўйинимизни ўтказгач, менга илк бор бу мавзуда мурожаат бўлди. Эртасига «Навбаҳор» раҳбарлари билан кўришиб, ўзаро келишувга эришдик.

- Жамоа олдига иккинчи даврада қандай вазифа белгилаб қўйилди?
- «Навбаҳор» биринчи даврадан кейин саккизинчи ўринда турибди ва вазифа, ўз-ўзидан, юқорироқ поғонага кўтарилиш. Асосий мақсадимиз, кучли таркиб шакллантириб, жамоавий, ҳужумкор, томошабинларга ёқадиган футбол намойиш этиш. Агар яхши ўйин намойиш этадиган бўлсак, натижа ўз-ўзидан келади. Жамоага таништириш чоғида ўйинчиларга иккита талабни қўйдим. Биринчиси, кучли тартиб-интизом бўлса, иккинчиси футбол биринчи навбатда томошабинлар учун эканлигини ҳеч унутмаслик. Шундай ҳоллар бўладики, жамоа чиройли, ҳужумкор ўйин кўрсатади, бироқ ўйинни бой бериши мумкин. Агар томошабин ўйинчилар майдонда бор кучлари билан уларни хушнуд этишга ҳаракат қилишганини сезса, мағлубиятга ҳам қарамай, жамоасини олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди. Майдонда ҳиссиёт билан ўйнаш керак.

- Мураббий Роберт Гайни бошқалардан ажратиб турувчи ўйин тактикаси қандай?
- Мен учун ҳар қандай тактика, ўйин ташкил этиш усулининг бошида чиройли футбол ётади. Юқорида айтиб ўтдим, ўйин яхши бўлса, натижа ҳеч қаёққа қочиб кетолмайди. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоанинг қаерда ўйнаши, ким билан ўйнашига қараб улар ўзгариб туриши мумкин. Қайтариб айтаман, «Навбаҳор» мухлисларини хурсанд қиладиган ёрқин, чиройли футбол намойиш этишни мақсад қилиб қўйдик.
 
“Аср футболи” газетасидан олинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика