Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  15 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  17 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  37 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

Рижко 18 январда "Навбаҳор" сафига бориб қўшилади News

Рижко 18 январда "Навбаҳор" сафига бориб қўшилади

“Косонсой”га қарши назорат учрашувидан кейин "Навбаҳор" жамоаси аъзоларига бир кунлик таътил эълон қилинганди.
Бугун  футболчилар яна машғулотларга киришишди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко эса 18 январ куни юртимизга етиб келади. Футболчи оилавий сабабларга кўра январ ойи бошида бошланган йиғинга қўшилмаганди. Шу вақт оралиғида футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича ҳам музокаралар давом эттирилди. Якунда томонларнинг фикри бир жойдан чиқди. Натижада Рижко навбатдаги мавсумни ҳам “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди. Айни пайтда ҳимоячи бош мураббий Бахтиёр Ашурматов белгилаб берган кун тартибига амал қилган ҳолда ўз юртида якка тартибда шуғулланмоқда. 19 январдан Тошкентда бошланадиган машғулотларда Рижко жамоа сафига қўшилиб, тўлиқ куч билан шуғулланишни бошлайди. Шу ўринда селекция ишларини давом этаётганлигини маълум қилиш жоиз. Айни пайтда айрим чизиқларни кучайтириш борасида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бирор-бир футболчи билан келишувга эришиладиган бўлса шу заҳоти сайтимиз орқали Сиз азиз мухлисларга маълумот берамиз. Демак, сайтдан узоқлашманг. Ҳар ҳолда “Навбаҳор” ишқибозларини хурсанд қиладиган янгиликлар ҳали олдинда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика