Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Ривожланишга хоҳиш аввало клубларнинг ўзида бўлиши керак" - ПФЛ Бош директори билан суҳбат News

"Ривожланишга хоҳиш аввало клубларнинг ўзида бўлиши керак" - ПФЛ Бош директори билан суҳбат

Яхши биласиз, бу йил Суперлига ва Пролига бошқача кечди. Формат ва жамоалар сони ўзгарди.

Хуллас бу мавсум қандайдир янгиликларни кўрдик. Ўтган йил ПФЛ Бош директори этиб тайинланган Омон Ғофуров ташкилот раҳбари сифатида тўлиқ мавсумни ўтказди. Ички чемпионатимиз ПФЛ раҳбарида қандай таассурот қолдирди? Қандай ўзгаришлар, шу билан бирга нима камчиликлар кузатилди? Бир қатор саволларга жавоб олиш мақсадида Янги йил арафасида Омон Файзуллаевич билан учрашиб мавсум якунлари ҳақида суҳбат қурдик.

- Омон Файзуллаевич, бу йил ПФЛ Бош директори сифатида тўлиқ мавсумни ўтказдингиз. Ўтаётган йил сизда қандай таассурот қолдирди?
- Қўлдан келганча яхши ишлашга ҳаракат қилдим. Эсингизда бўлса, 2018 йилги мавсум олдидан мухлисларга мурожаат қилиб, уларнинг ҳам фикри билан қизиққандик. Натижада кўплаб фикрлар инобатга олинди. Суперлига форматини клублар, ўйинлар бошланиш вақтини эса “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда ишлаб чиқдик. 

Яъни биз ҳеч бир масалада ўзимизча янгилик ўйлаб топмадик. Керак пайтда бошқаларни ҳам эшитишга тўғри келди. Якунига етган мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йилги иш жараёни янгиланган ПФЛ учун ўзгача руҳда кечди. Бир нечта бўлимларда янги ходимлар иш бошлади ва улар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, Суперлига, Пролига ва бошқа мусобақаларни юқори савияда ўтказа олдик. Албатта, камчиликлар ҳамон бор ва бундан юз ўгира олмаймиз. Лекин тан олайлик, ижобий ютуқлар ҳам кўп бўлди.

- Маълумки, сиз бунгача Ўзбекистон паралимпия ассоциациясида фаолият олиб боргансиз. Мана энди бир йилдан сал ошиқроқ вақт мобайнида футболда фаолият юритдингиз. Четдан қараганда ўзбек футболи қандай кўринарди-ю, ичкарида ишлаб қандай кўринди?
- Тўғри, футболда янгиман, лекин бу шу пайтгача футбол кўрмасдим ёки умуман қизиқмасдим дегани эмас. Юртимизда футбол нақадар севилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин барибир футболни четдан кузатиш бошқа, ичкарида туриб бошқариш бошқа экан. 

Четга қараганда ҳаммаси осон кўринади. Одамлар пул бўлса бўлди иш осонлашиб кетаверади деб ўйлайди. Футболда пул муҳим, буни инкор эта олмаймиз, лекин пулдан ҳам муҳими яхши кадрларни топа билишда. Шу ўринда бир нарсани айтишим керак, ўзбек футболи ривожида барибир клублар катта роль ўйнайди. ПФЛ ҳар қанча ҳаракат қилмасин, агар клубларнинг ўзида қизиқиш, ривожланишга хоҳиш бўлмаса, биз шунча қарор чиқарганимиз билан бефойда. Аввало клубларнинг ўзида янгиликка интилиш бўлиши керак. 

Мақтанчоқликка йўйманг-у, агар йил бошида ПФЛ ҳаракат қилмаганида Суперлиганинг биринчи босқичи катта ажиотаж бўлиб стадионлар тўлмасди. Биз клубларга одамлар стадионга келиб дам олиб кетиши керак, уларга шароит яратиш яратиб бериш лозим деб тинмай гапирдик. Бунинг натижасида ҳар бир стадионда озиқ-овқат дўконлари, турли аттракционлар, клуб атрибутикалари сотувини йўлга қўйилди. Ўйлайманки, бу ҳам ўз самарасини берди. Бундан ташқари оилавий секторлар ташкил этилди. 

Мухлислар маданиятини ошириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Иложи борича мухлислар стадионга келиб футболчи ва ҳакамларга нисбатан қўпол сўзларни айтмасин, улар фақат мухлислик қилсин деб кўп бор уқтирдик. Энди бу томонлама клубларнинг ўзида ҳам ҳаракат бўлиши керак. Фараз қилинг, сиз фарзандингиз билан футбол кўришга бордингиз. Ёнингизда ўтирган мухлис тинмай сўкиб турса бу нарса ёш болага қандай таъсир қилади. У ҳам футболга келиб сўкиш керак экан деб ўйламайдими. 

- Шу ўринда ПФЛнинг энг катта ютуқларидан бири сифатида ташкилот ўз титул ҳомийсига эга бўлганини айтишимиз мумкин.
- Ҳа, бундан жуда хурсандмиз. Ўйлайманки, “Пепси” савдо белгиси билан ўзаро ҳамкорлигимиз яхши ўтди. Бошида бироз ҳадиксираш бор эди. Яъни, ҳамкорлик иш берармикан деб ўйлагандик. Аммо ҳаракатда баракат деганларидек, “Пепси”дан тушган пулни оқлаш ниятида астойдил ҳаракат қилдик. Шуни айтишим керак, “Пепси” реклама учун ажратган пулларни жуда катта деб бўлмайди. 

Лекин бу биринчиси бўлгани учун бирга ишлаб кўришни лозим топдик. Насиб қилса, ҳали кўп янгиликлар бўлади. Ҳозирги пайтда яна бир нечта савдо белгилари билан ўзаро ҳамкорлик устида иш олиб боряпмиз. Келажакда стадионларни бепул интернет билан таъминлаш ҳамда ўйинга ташриф буюрувчиларга егулик етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш режамиз бор.

- Аммо камчиликлар ҳам кузатилди. Масалан, минг гапирган билан барибир Суперлигада баъзи ўйинлар санаси ўзгарди.
- Тўғри, масаланинг бу томонини ҳам қаттиқ ушлашга ҳаракат қиляпмиз. Тақвим тузилдими, имкон қадар ўзгартирмаслик керак. Лекин шундай бўлдики, терма жамоа йиғин бошлаб қолди, баъзи клублар стадионида бошқа тадбир ўтказилиши керак бўлди. Натижада биз ҳам вазиятга тўғри ёндошишга қарор қилдик. Ҳеч қайси ўйинни ўзимиздан ўзимиз ўзгартириб қўйдик дея олмайман.

- Суперлига формати борасида нима дея оласиз?
- Формат ҳар кимга ҳар хил кўринди. Гап форматда эмас, гап ишга бўлган муносабатда. Суперлига ўйинлари якунига етгач, биз клублар раҳбарлари ва спорт директорларини чақириб уларнинг фикрини эшитишга ҳаракат қилдик. Формат ҳақида нима дейсизлар, ўзгартириш керакми ё шундай қолаверсинми деб сўрадик. Бу борада таклифларингиз бўлса бемалол бизга ёзма равишда етказишинглар мумкин дедик. 

Ишонасизми, шу пайтгача ҳали ҳеч бир клуб ўз таклифини бермади. Демак, клубларга формат қизиқ бўлмаса керак. Биргина “Пахтакор” вакили ҳозирги формат қолаверсин, фақат “олтин очколар” бўлмасин деди. Буни ҳам инобатга олиб қўйдик. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёрмиз. Ахир футболни жамоалар ўйнайди, биз эса мусобақа ўтказувчи ва назорат қилувчи ташкилотмиз. 12та жамоа иштирокида энг кўп овоз йиғадиган форматни қўллашимиз мумкин. Фақат бунинг учун клублар ҳам ўз фикрини айтиши керак бўлади. 

- Келаси йил Суперлигада жамоалар сони ўзгариши мумкин деган гаплар юрибди.
- Биз имкон қадар 12талик форматни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Чунки ҳозирги шароитда энг маъқул йўл 12та жамоа иштирокида миллий чемпионатни ўтказиш.

- Суперлиганинг биринчи босқичида мухлислар ташрифи чиндан ҳам мақтагулик бўлди. Аммо иккинчи босқичга келиб кескин тушиб кетди. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
- Тўғрисини айтишим керак, бу кўрсаткич бизни ҳам хавотирга солиб қўйди. Чунки стадионга қанча кўп одам келса реклама берувчилар шунча тез топилади. Ўйин бўлса-ю, лекин трибуналар бўш турса ким реклама бергиси келади. Реклама берувчига ҳам мухлислар кўплиги қизиқ. Агар биринчи босқичда ПФЛ ҳаракат қилмаганида стадионлар тўлмасди. Буни бемалол айта оламан. 

Аммо қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, бунинг учун клубларнинг ўзида ҳам ҳаракат бўлиши керак. Чунки чипталар сотувидан тушадиган пуллар аввало жамоаларнинг ўзига фойда. Биз уларнинг пулини ишлатмаймиз-ку. Қанча кўп ишқибоз келса, шунча яхши чипта сотилади, клубларда секин-аста пул кўпайиб, натижада қарздорлик камаяди. 

Ҳалиям аксар клублар ҳомийлар қўлига қараб қолган. Берсанг ейман, бермасанг ўламан қабилида иш тутиш даври ортда қолди деб ўйлайман. Масалан, биз ҳам ҳаракат қилмаганимизда “Пепси” билан шартнома тузилмасди. Клублар ҳам нимадир қилиши керак-да, фақат ҳомий қўлига қараб қолмасдан ёки ҳокимият қачон бизга пул ажратаркин дея кутиб ўтирмасдан. Мухлислар сони тушиб кетганига клубларни ҳам айбдор деб биламан. Улар чиройли ўйин кўрсатса ҳар доим одам келади.

- Бу йил биринчи марта Суперлига, Пролига, аёллар футболи ва футзалда комиссарлар ишлади. Уларнинг ишидан кўнглингиз тўлдими?
- Қисман ҳа. Лекин комиссарлар савиясини анча кўтармасак бўлмайди. Комиссар ўйинга борганидан кейин ишлаши керак. Қуруқ томоша қилиб қайтгандан нима фойда. Ўйлайманки, кейинги йил бу борада бошқача бўлади.

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол: ПФЛ томонидан совриндор жамоаларга берилиши керак бўлган мукофот пуллари нима бўлади?
- Мукофот пуллари берилади. Ваъда бердикми, бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир жами миқдордаги сумманинг айрим қисмини топиб қўйганмиз. Шу ойнинг охиригача секин-аста пулларни беришни бошлаймиз ва насиб қилса январь ойида ҳамма билан ҳисоб-китоб қиламиз. Бундан клублар хавотирга тушмаса ҳам бўлади.

- Яқинда ОФК ПФЛга Ўзбекистон чемпионатида бир нечта келишилган ўйинлар аниқлангани борасида хат юборди. Бу борада қандай иш олиб бориляпти?
- Келишилган ўйинлар бор ва буни инкор қила олмаймиз. Лекин савол туғилади: келишилган ўйинларни ташкил қилаётган кимлар? Клубларнинг ўзлари эмасми? Ахир ПФЛ бориб келишиб ўйнанглар демайди-ку. Ёки мухлисларга шу керакми? Бизга қолса қанийди ҳамма ўйин шиддатли кечса, одамлар маза қилиб дам олиб қайтса. Келишилган ўйинларни жамоаларнинг ўзи чиқаряпти. Демак, кимдир шундан манфаатдор. 

Кимдир ҳакам билан гаплашишга уринади, кимдир бошқа йўл билан келишмоқчи бўлади. Айтайлик, ҳеч қайси жамоа ҳакамга гапирмаса, ҳакамлар ўзи бориб сизларга ёрдам берайлик демайди. Ҳакамларни йўлдан ураётган ҳам клублар аслида. Шундай экан, токи жамоаларнинг ўзи виждонан ишламас экан, бунинг олдини олий қийин. Аммо биз ҳам қараб турмаймиз ва қўлдан келганча келишилган ўйинларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

- Янги мавсумда мухлисларни қандай янгиликлар кутмоқда?
- Ўйлайманки, кейинги йил чемпионатимиз янада шиддатли кечади. Ҳозир бир нечта жамоа ўз таркибини яхши футболчилар билан тўлдириб олмоқда. ПФЛ ҳам бир қатор янгиликларга қўл урмоқчи. Шулардан бири кейинги йилдан бошлаб клублардан учрашув расмийлари, яъни ҳакамлар, назоратчилар ва комиссарлар учун тўланадиган пулни олиб ташлаймиз.

Эндиликда ҳамма харажатни ПФЛнинг ўзи қоплайди. Буёғига клублар ҳакамга чипта олишимиз керак каби ишлар билан овора бўлмайди. Мезбон жамоалар учрашув расмийларини кутиб олиб, ўйиндан кейин кузатиб қўйишса бўлгани. Менимча, шундай қилсак ҳамма учун яхши бўлади. Бундан ташқари, айтиб ўтганимдек бир-иккита реклама берувчилар билан гаплашиб қўйганмиз. Кейинги йилдан ПФЛ ҳамкорлари кўпайиб қолса ажаб эмас.

Х.Холиқов суҳбатлашди

Rating: -66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика