Latest news

20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  3 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1

"Ривожланиш кубоги". Ўзбекистон U-17 термаси Россияга қарши ўйинда 0:2ни 2:2га айлантира олди News

"Ривожланиш кубоги". Ўзбекистон U-17 термаси Россияга қарши ўйинда 0:2ни 2:2га айлантира олди

Аскер Халмуратов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Беларусда бўлиб ўтадиган "Ривожланиш кубоги" халқаро турнирида иштирок этади.

Дастлабки турда вакилларимиз Россия U-16 термасига қарши майдонга тушишди.

Қизиқарли беллашувда рақибларимиз 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, 18-дақиқада эса ҳисоб 2:0 кўриниш олди.

Шунга қарамай, ўзбекистонлик футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва Даврон Тўлагановнинг дубли эвазига мувозанатни тиклашди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида жамоалар қанчалик уринмасин, бошқа гол ура олишмади.  


Россия U-16 — Ўзбекистон U-17 2:2
Голлар: 1:0 Роман Босов 1`; 2:0 Даниил Тушич 18` — 2:1 Даврон Тўлаганов 24`; 30.


Ўзбекистон U-17 — 1. Расул Маматов, 4. Беҳрузжон Каримов, 5. Диёр Эрманов, 6. Озодбек Ибодуллаев, 7. Қувончбек Абраев, 8. Шаҳобиддин Пўлатов, 14. Орзибек Турғунов, 18. Азизбек Анваров, 19. Озодбек Тоджиев, 20. Алишер Шукуров, 22. Даврон Тўлаганов.
Захира: Зайниддин Юсуфхонов, Шораҳим Шораҳмедов, Муҳаммадали Қодиржонов, Асадбек Анваров, Жасурбек Жумабоев, Диёрбек Қўшматов, Саддам Аҳмадов, Оғабек Эшмаматов, Комронбек Юсупов.

Учрашувни ҳавола орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин бўлди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика