Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  10 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Ривалдога қарши кубок финали, Қорақалпоғистон футболидаги камчиликлар, фаолиятини эрта тугатишини сабаби, бир жойда туриб қолган Ўзбекистон чемпионати – Ғулом Ўрунов билан интервью News

Ривалдога қарши кубок финали, Қорақалпоғистон футболидаги камчиликлар, фаолиятини эрта тугатишини сабаби, бир жойда туриб қолган Ўзбекистон чемпионати – Ғулом Ўрунов билан интервью

Футболчининг азалий ва бош душмани - жароҳат. Афсуски, у гоҳида характери кучли ўйинчилар устидан ҳам ғалаба қозонади.

Яъни айрим иқтидори баланд футболчилар айнан жароҳат туфайли эрта кунда четга чиқишга мажбур бўлишади. Бугунги суҳбатдошимиз Ғулом Ўрунов ҳам ҳам ўз вақтида иқтидорли футболчи сифатида турли ёшдаги терма жамоаларимизда ўзини кўрсатганди. Бироқ, жароҳатлар якунда уни яшил майдондан узоқлаштирди. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб бафуржа суҳбатлашдик.

- Футболни эрта тарк этишингизни кутмагандик. Сўнги жамоангиз “Обод” бўлиб қолди. Ўшандан сўнг сизни бошқа жамоаларда кўрмадик....

- Кетишимни ягона сабаби жароҳатлар. Айниқса, оҳирги жароҳатимдан кейин ўзимга келишим қийин бўлди. Охирги жамоам “Обод”га ўтишим нотўғри бўлган деб ўйлайман.

- Сизга ўхшаган, жароҳат сабаб эрта футболни тарк этган футболчилар ҳар йили топилади. Очиғи, хулоса қиладиган бўлсак юртимизда футболчиларни тикланиши учун шароитлар яхши эмас. Фақат, пойтахт клублари бунга жиддий эътибор қаратишади. Жароҳат олган футболчи ҳеч кимга керак бўлмай қолади оҳири...

- Гапларингиз тўғри. Футболчиларга ҳозирда тикланиб, аввалги ҳолатига қайтиши учун яхши шароитлар яратиб берилган. Лекин, мен ўйнаган пайтларда саноқли клублардан ташқари бошқа жамоаларда шароитлар йўқ эди ҳисоб. Футболчининг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ.


- Жароҳатдан сўнг ўзингизда катта футболга қайтишда куч ва ирода топа олмадингизми ёки хоҳиш бўлмадими?

- Яшил майдон билан хайрлашиш қийин бўлди. Ҳозир жуда соғинаман ўша пайтларни. Лекин, ҳамма нарсани ўз якуни бор. Менда эса бу эртароқ юз берди. Жароҳат олганимга қарамасдан машқларни тўхтатмадим. Бироқ, тикланиш жараёнида яна жароҳатим қайталади ва операция қилдиришга мажбур бўлдим. Шундан сўнг тушуниб етдимки, футболдан кетадиган пайт келди. Қайтишим учун кўп вақт кетарди. Тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман.

- Бугунги кунда қандай ишлар билан бандсиз? Эшитишимизга қараганда мураббийлик соҳасида иш бошлаган экансиз...

- Яқинда мураббийлик курсларини тугатдим. Нукусда ташкил қилинган ўқув курсларида Д лицензиясини олдим. Тўрткўл туманидаги БЎСМда ишни бошладим. Ўтган йили ЎФА бирични вице-президенти Равшан Эрматов келиб шароитлар билан танишиб кетдилар. Бу ерда футбол махорат мактабини очишни режалаштирганмиз. Агарда амалга ошадиган бўлса мураббийликни шу ердан бошлаб, кучли ва махоратли футболчиларни етиштириб беришга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда бу ерга футбол мактаби ниҳоятда зарур.

- Дарҳақиқат, оҳирги йилларда Қорақалпоғистон бутунлай эътибордан четда қолиб кетди. Ваҳоланки, бу диёрдан кўплаб юлдуз футболчилар Бердах Алланиёзов, Немаътулла Қуттибоев, Азамат Алланиёзов, Саламат Қуттибоев, Наврўз Алимов сингари ижрочилар етишиб чиққан. Аммо, улар тарихда қолди. Эндиликда янгидан-янги иқтидорларни кашф қилиш лозим. Аммо, кўп нарса барибир пул ва молиявий жиҳатларга боғлиқ бўлиб қолмоқда...

- Қорақалпоғистонда биттагина футбол академияси фаолият кўрсатиб келмоқда. У ҳам бўлса Нукусда. Тўғри айтиб ўтдингиз эътибор умуман қаратилмаганлигига ўзим гувоҳ бўлдим. Ёш футболчиларга эътибор кам. Футболимиз мутасаддилари ҳозирда бу борада кенг кўламдаги ишларни бошлашган. Умид қиламанки ҳаммаси ижобий томонга ўзагаради. Айтганимдек иқтидорлар кўп. Уларга шароит яратиб берилса фойдадан ҳоли бўлмасди.


- “Арал”ни кучлилар сафига кўриш истагидаги мухлислар ҳозир ҳам етарлича...

- Катталар ва раҳбарлар бунга жиддий қарамаса жамоани Суперлигада ўйнаши қийинга ўхшайди.

- Келинг энди фаолиятингизни бошига қайтсакда, ўша даврларни биргаликда ёдга олсак. 2008 йил Саудия Арабистонида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қатнашчиси саналасиз. Ушбу турнир бир қатор футболчиларни кашф қилиб берганди. Бунда мураббий Аҳмад Убайдуллаевни ҳиссаси катта бўлган...

- Ҳа, Аҳмад ака жуда қаттиққўл ва талабчан мураббий эди. Уларга ҳурматим чексиз. Фаолиятимдаги кўп нарсани ушбу инсондан ўрганганганман. Ушбу мутахассис қўл остида катта футболга қадам қўйганмиз. Сайтингизда чорак финалдаги Хитой билан ўйинни кўриб қолдим. Хурсанд бўлдим. Ўша ўйин ҳаётимдаги энг эсда қоларли учрашув ҳисобланади. Бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди.

- Қитъа чемпионатидан сўнг “Пахтакор”да ҳам ўзингизни кўрсатишни бошладингиз. Айниқса, сизни кўпчилик 2009 йилги Ўзбекистон кубогидан сўнг танигани рост. Финалда “Бунёдкор” билан ўйинда Ривалдога қарши персонал ўйинчи сифатида ҳаракат қилгансиз ва вазифани қойилмақом тарзда бажаргансиз...

- Тўғри ҳаммаси. Жуда оғир ва қийин беллашув ўтказганмиз. Ривалдо 36 ёш бўлишига қарамасдан унга қарши ўйнаш қийинчилик туғдирган. Мураббий мени унга персонал ўйинчи сифатида қўйганди. Уни ёнидан жилмаслигим талаб қилинарди. Чунки, у битта пас билан жамоадошларини олдинга бошларди ва ҳужумни ташкил қиларди. Мен шу пасларга тўсқинлик қилишим ва зарарсизлантиришим керак бўлган.


- “Пахтакор”даги фаолиятингизни ўзингиз қандай баҳолайсиз? Сизни кўп ҳам асосий таркибда кўрмасдик. Балки, Самвел Бабаянга ҳам боғлиқдир. Мураббий бошқа одам бўлсада, таркибга ким кириши ёки кирмасилигини у ҳал қиларди дейишарди футболчилар...

- Бу жамоадаги фаолиятим бир текис ўтмаган. Таъкидлаганингиздек, ким асосий таркибда ёки захирада қолишини Бабаян бошқарарди.

- Менимча, Самвел Бабаян мураббийликдан кўра менежерликда фойдаси кўпроқ тегди деб ўйлайман...

- Тўғри, менежерликни жуда яхши бажарарди. Бу ишни устаси эди.

- “Динамо”, “Андижон”, АГМК жамоаларида ўйнашга улгурдингиз. Қайси биридаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингиз...

- Олмалиқда ҳаммаси жойида эди, муаммо кузатилмаган. Ўйин амалиёти ҳам етарлича бўлган. Мураббий алмашгач кўпчилик қатори мен ҳам бошқа жамоага йўл олдим. Самарқанд ва Андижонда мураббийлар қўнимсизлиги кўп учрарди.


- Футболимиздаги энг ожиз жиҳатларидан бири ҳали жамоа шаклланмасдан, ўйин тўғри йўлга қўйилмасдан натижа талаб қилишдир. Бундай ҳолат болалар футболига ҳам тегишли. Бугун қўлга киритилган зўрмазўраки натижа келажакда қандай фойда беради?

- Бу нотўғри нарса. Биринчи галда болалар футболини яъни фундаметни ривожлантириш керак. Ёш боладан қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин? Уларга футболни ўргатиш керак. Менда болалар билан ишлашда ҳозирча тажриба йўқ. Аммо, изланиб ва ўрганиб қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан.

- Ҳозирги чемпионатимиз савияси ҳақида нима дея оласиз? Суперлигамиз олдингидан кучсизланганми?

- Фикримча, шу туришда турибди. Ҳозирда фақатгина “Пахтакор”да молиявий шароитлар яхши. Уларга тенглаша оладиган клуб йўқ. Аввал, биринчи ўрин учун учта, тўртта жамоалар кураш олиб борарди. Ҳозирда бунақа деб бўлмайди. Ёш футболчиларга ўз устиларида тинмай ишлашларини маслаҳат бераман. Қаттиқ меҳнат эвазига ютуқларга эришиш мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика