Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  0 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  5 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  19 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Ривалдо ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди News

Ривалдо ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди

Tags :  Ривалдо
Бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо ЖЧ-2022да Аргентина ва бошқа терма жамоалар имкониятлари ҳақида гапирди.

"Аргентинанинг сўнгги ўйинларига қараб, уларнинг ажойиб ҳолатда эканлигини кўряпман. Шунинг учун ЖЧ-2022да уларга диққат билан ёндошишимиз керак. 

Жамоа ҳимояда ажойиб ўйнамоқда. Лионель Месси айни пайтда терма жамоадаги шериклари билан яхши ҳаракат қиляпти. Бу эса ўйинни осонлаштиради. Шунинг учун, Аргентина соврин учун курашда яхшигина рақобат кўрсатишини кутяпман. Аҳир бу Месси учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин. 

Аргентинадан ташқари Франция, Испания, Германия каби Европа терма жамоаларини ҳам фаворитлар қаторидан ўчирмаслик керак. Чунки уларда ажойиб футболчилар ва бой тарих бор. Улар турнирга яхши формада етиб келишади. 

Қатардаги ЖЧ бошқаларидан фарқ қилади. Чунки футболчилар тўрт ҳафталик йиғиндан эмас, ўзларининг энг яхши формаларида бўлган ҳолатда етиб келишади. Шу сабабли фарқларни кузатиз қизиқ бўлади", - деди Ривалдо. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика