Latest news

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  0 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  4 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

Риштонга катта футбол қайтди News

Риштонга катта футбол қайтди

Tags :  Риштон
Риштон футболи ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Собиқ “Кооператор” номли жамоанинг ёрқин ўйинлари ҳамон фарғоналик чарм тўп ихлосмандлари ёдида сақланиб қолган.

2000 йил  Риштон футболи учун янги давр бўлди. “Риштончи” номи остида мусобақаларда иштирок этаётган жамоа вилоят биринчилигида чемпионликни қўлга киритиб, биринчи лигага ўтиш турнирига йўлланма олди. Бу борада Риштон футболи жонкуяри Нозимжон Усмоновнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўтиш турнирида муваффақиятли қатнашган вакилларимиз 2001 йилда Ўзбекистон чемпионати, биринчи лига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мана шу мусобақаларда тўп сурган Риштон футболи тарбияланувчиси – Носир Отақўзиев айни дамда Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга. Носирбек 2011 йилда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан биргаликда ОФК Кубогида бош совринни қўлга киритиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назарига тушган.

Шунингдек, Содир Элибоев, Носир Нишонов, Акмал Ортиқов, Муроджон Ҳайдаров, Аброр Абдуқодиров каби футболчилар ҳам мухлислар меҳрини қозонишган.

Риштон тумани футбол ихлосмандлари учун янгилик. Жорий йилдан бошлаб Риштон туманига яна катта футбол қайтди. Аниқроғи, туман ҳокими Ғайратали Мамадалиев ташаббуси билан “Рошидон ФК” номли жамоа ташкил этилиб, Фарғона вилояти биринчилигида қатнаша бошлади.

Жамоа чемпионат доирасида  дастлабки ўйинида ўз майдонида “Олтиариқ” клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳсда 3:4 ҳисоб қайд этилди. 1 июнь куни “Рошидон ФК” Қўқонда “Локомотив БФК” меҳмони бўлиб, йирик 3:0 ҳисобида мезбонларни доғда қолдиришди.

Тажрибали мураббий Диёрбек Мирзабоев бошқараётган жамоа иккинчи лига учинчи тур ўйинларини ҳам ғалаба билан якунлади. 5 июнь куни “Зафар” жамоасини қабул қилган риштонликлар рақибдан 5:1 ҳисобида устун келишди. Айни дамда жамоа  “В” гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Риштонга яна катта футбол нафаси кириб келди. Барчамиз бир-тану бир жон бўлиб, “Рошидон ФК”ни қўллаб-қувватлайлик. Зеро, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадлари улкан.

Аброр Деҳқонов

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика