Latest news

17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  0 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  3 16:39Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  4 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  14 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  10 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  18 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  23 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4

Рио сари йўл Даккадан бошланади News

Рио сари йўл Даккадан бошланади

23-31 март кунлари қитъамизда 2016 йил Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага саралаш баҳслари вазифасини бажариб берувчи мусобақа – 23 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоалар учун Осиё Кубогининг саралаш баҳслари ўтказилади.
Унда муваффақиятли иштирок этган 15 жамоа мезбон Қатарга қўшилиб, финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда Осиё Кубоги U-23 мусобақасининг финал баҳслари ташкил этилади. Дастлаб ОФК турнирни 22 ёшгача бўлган футболчилар учун мўлжаллаганди, бироқ кейинчалик унинг номи биз юқорида ёзиб ўтган кўринишга ўзгартирилди. Осиё Кубогининг финал баҳсларида дастлабки 3 ўринни эгаллаган жамоалар Олимпиада ўйинларида қатнашиш бахтига сазовор бўлишади.

43 жамоа 10 саралаш гуруҳида курашга киришади. Якунда 10та гуруҳ ғолиби ва энг яхши натижага эга бўлган 5 жамоа финал босқичига йўлланма олади. Терма жамоамиз саралаш баҳсларини Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказади. Бу ерни кўп масжидлар шаҳри ёки рикшалар пойтахти деб айтишади.

Шаҳарда 15,5 миллионча аҳоли истиқомат қилади. Дакка жаҳоннинг энг йирик 10 шаҳридан бири деб эътироф этилган.
Барча учрашув Дакканинг марказида жойлашган “Бангабандху Миллий” стадиони бўлиб ўтади. Стадион 36 минг мухлисни сиғдиради. Бу ерда 2011 йил крикет бўйича жаҳон Кубогининг очилиш маросими ўтказилган. Бангладешда крикет ва регбига эътибор анча кучли. Футбол унчалик ривожланмаган.

Гуруҳимизда саралаш босқичи тақвими шундай кўриниш олган (Тошкент вақти кўрсатилган):
27 март

14:00. Ўзбекистон - Ҳиндистон
17:00. Сурия – Бангладеш
29 март
14:00. Ҳиндистон - Сурия
17:00. Бангладеш - Ўзбекистон
31 март
14:00. Сурия - Ўзбекистон
17:00. Ҳиндистон - Бангладеш

Биринчи турдаги рақибимиз Ҳиндистон терма жамоасини Савио Мадейра бошқармоқда. 50 ёшли мураббий Маргао шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятида 17 йил “Салгаокар” клубида ўйнаган. Кейинчалик ушбу жамоанинг ўзида 8 йил мураббий бўлиб ишлади. 2008 йилдан 2011 йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимида иш юритган. 2011-12 йилларда бош мураббийлик қилган Мадейра айни пайтда яна миллий термада ассистент вазифаси билан бирга 23 ёшгача бўлган терма жамоага бошчилик қилиб келяпти.

Терма жамоа шу ой бошидан йиғинлар ўтказди. Ўтказилган учрашувлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Терма жамоа таркибига турли клублардан футболчилар таклиф этилган. Бирор клубни терма жамоа ўзаги сифатида келтиришимиз қийин, чунки 3-4 жамоадан 3 нафар ва ундан ортиқ ўйинчилар чақирув олган.

Иккинчи рақибимиз Бангладеш терма жамоаси саралаш босқичи мезбони саналади. Ушбу жамоани голландиялик Лодевийк де Круиф бошқаряпти. Бу жамоа ҳам ой бошидан бери йиғинда иштирок этди. Бангладешда терма жамоалар савияси унчалик юқори эмас. Бунга Осиё ўйинларида ҳам гувоҳ бўлгандик. Круиф 45 ёшли мутахассис бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида Голландиянинг “ТОП Осс” клубида ўйнаган. “Хартленд” клубидан кейин 2013 йилдан бошлаб Бангладеш терма жамоасида ишлаб келмоқда.

Сурия терма жамоаси эса анча жиддий тайёргарлик кўрди. Сингапур ва Қувайт терма жамоалари мағлубиятга учратилди. Муҳаннад Факир бошчилик қилаётган жамоанинг таркиби эълон қилинмаган. Шу сабабли гуруҳда асосий рақиб бўлиши кутилаётган сурияликларни саралаш баҳслари орқали билиб оламиз. Гуруҳда Сурия жиддий рақобат туғдириши мумкин. Бангладеш ва Ҳиндистондан анча устунмиз ва футболчиларимиз уларни ҳар қандай ҳолатда мағлуб этишлари шарт. Олимпия терма жамоамиз олдига Риога бориш вазифаси қўйилган. Демак, Рио сари йўл Даккадан бошланади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика