Latest news

13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  2 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  13 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  2 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  14 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1

Рио Фердинанд: "Агар бу иккисини бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчиси пайдо бўлади" News

Рио Фердинанд: "Агар бу иккисини бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчиси пайдо бўлади"

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ўнг қанот ҳимоячилари Аарон Ван-Биссака ҳамда Трент Александр-Арнольдлар ҳақида фикр билдирди.

Рионинг фикрича, "Манчестер Юнайтед"даги омадли стартдан сўнг Ван-Биссака АПЛнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири деб ҳисобланиши керак.

"Кристал Пэлас" собиқ аъзоси ёзда "Олд Траффорд"га кўчиб ўтганидан сўнг ўзини жуда яхши кўрсата олди. Хусусан, яқиндагина "Манчестер Сити"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳам Аароннинг ўйинига юқори баҳолар қўйилди. Ўшанда у Раҳим Стерлингни зарарсизлантира олганди.

"Ливерпуль" аъзоси Александр-Арнольдни кўпчилик Премьер-лиганинг энг яхши қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Фердинанднинг фикрича эса, Ван-Биссака ўйин даражаси бўйича Трентдан орқада эмас.

"Агар бу икки ўйинчи (Ван-Биссака ва Александр-Арнольд)ни бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчисини қўлга киритамиз", - дея ўзининг "Instagram" саҳифасида саволларга жавоб берди Фердинанд.

"Аарон якка курашларда жуда яхши. Унинг Стерлингга қарши қандай ўйнаганини кўрдим, Раҳим эса истаган рақибни алдаб ўта олади. Лекин, Ван-Биссака билан буни қилиш унга катта қийинчилик туғдирди.

Бирга-бир ўйинда у куч ва тезлик борасида рақибга имкониятни бой бермайди. Агар рақиб ундан қочмоқчи бўлса, подкат ташлайди.

Агар "Манчестер Юнайтед"да талаб қилинадиган бўлса, у 3 марказий ҳимоячи тактикасида ўнгроқдаги жойни ёпа олади. Менимча, у бу ролни қойилмақом тарзда бажара олади.

У тўп билан Трент каби яхши ҳаракат қила олмайди, лекин Трент ҳимояда бирга-бир ўйинда Ааронга катта фарқ билан имкониятни бой беради. Шундай экан, агар уларни бирлаштирсак, мукаммал машинага эга бўламиз".



"Бу ўйинга боғлиқ. Агар мен кўпроқ ҳимояланишим ва қайсидир вингерни ёпишим керак бўлса, унда мен Ван-Биссакани танлайман".

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика