Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  30 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  9 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  15 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди" News

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини Наврўз айёми билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, осон ўйин бўлмади, йигитларга раҳмат айтаман. Баҳона қилмоқчи эмасмиз, лекин охирги кунларда кўп йўл босиб ўтганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезилди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин суръати ўзгариб, устунлик биз тарафга ўтди. Озгина омадимиз келганида, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ёмғирли об-ҳавода стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ташаккур дейман. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга интиламиз.

- Бошланғич таркибда деярли 2 ҳужумчи хизматидан фойдаландингиз. Учрашувнинг тахминан 30-дақиқаларига бориб, тактик ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу нимани англатади?
- Позицияларни ўзгартирганимизнинг сабаби – ўртада боғловчи ўйинчи топилмади. Шу боис Жасурни ўнгга, Исломни ўртага қўйдик.

- 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганимизга қарамасдан, ёш ҳужумчи Муҳаммадали Абдураҳмоновни майдонга туширдингиз. Бу бўйича нима дея оласиз?
- Сабаби ютқазаётгандик, 4-3-3 схемасига ўтдик. Ёш ҳужумчимиз ишончни оқлаяпти, У U21 жамоасида ҳам яхши ўйин кўрсатяпти,. Бугун ҳам "Қўқон-1912" ҳимоячиларини анча қийнади.

- Элдор Бойматов қачон сафга қайтади?
- У умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёр бўлади. Нуриддин Ҳасанов билан боғлиқ ҳолат эса ҳали сўроқ остида.

- Жамоа ҳужумдаги якуний паллаларда нега қийинчиликка дуч келяпти?
- Биласизми, ҳар бир жамоа мураббийига озгина ват керак. 1 ҳафта, 10 кун ёки 1 ой эмас. 2 ойдан сал ошган вақт давомида йигитлар шунчалик бир-бири билан келишиб ўйнашяпти. Энг кераклиси, йигитларда иштиёқ бор, лекин ҳаяжон сезиляпти. Охирги нуқтада сал ўхшамай қоляпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда имкониятлардан фойдалана бошлашади.  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика