Latest news

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  8 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  100 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Рифат Акрамхўжаев: "Андижон" мухлисларига тасанно!" News

Рифат Акрамхўжаев: "Андижон" мухлисларига тасанно!"

Суперлига иккинчи туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. "Сурхон" жамоаси меҳмонда "Андижон" билан беллашди (1:0). Учрашувдан кейин "Сурхон" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.







Ўйин ҳақида

- "Aндижон" клубини ғалаба билан табриклайман. Мухлисларни очилиш ўйини билан муборакбод этаман. Улар ажойиб муҳит яратишди ва ўз жамоаларини тинмай қўллаб-қувватлашди. Бу эса "Aндижон"га катта далда бўлди. Жарима зарбасидан ўтказиб юборган гол режамизни бузиб қўйди. 

Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва яхши ўйнашди. Вазиятларни яратдик, аммо омадимиз келмагани боис гол ура олмадик. Ўйлашимча, агар вазиятлардан фойдалана олганимизда, ҳисоб бошқача бўларди. Иккинчи бўлимда устунликка эга бўлдик ва кўплаб ҳужумларни ташкил қилдик. Мезбонлар қарши ҳужумда яхши ўйнашди. 

- Ўйиндаги атмосфера, муҳит ҳақида фикрингиз?

- Ҳозир айтиб ўтганимдек, мухлислар ажойиб муҳит яратиб беришди. Бунга фақат қойил қолиш керак, тасанно! Бу қўллаб-қувватлаш "Aндижон"га қўл келди. Бундай атмосферада ўйнаш ёқимли. Мухлисларга гап бўлиши мумкин эмас! 

- Ўйиндан кейин асосий эътирозингиз кимга бўлди?

- Ўйин бўйича футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ, хато ҳаммада бўлади.

- Иккинчи бўлим охирида ёрдамчи ҳакамга жиддий эътироз билдирдингиз. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Aйб қидирмоқчи эмасман ва уларни ишига аралашишдан йироқман, бироқ кўрган нарсамни айтяпман. Ўша вазиятда Эсонқуловни йиқитишганди, мени одатим ҳар доим ҳакамдан "нима учун?" деб сўрайман. Бугун ҳам "жарима зарбаси борми?" деб сўрадим. Ҳакам эса "йўқ" деди, шу. Бошқа эътироз билдирмадим.

- Ўйин охирида "Сурхон" жамоаси "фейр-плей"га риоя қилмади. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди? 

- "Фейр-плей" деганда футболчи футболчини ҳурмат қилишини тушунаман. Вақт чўзаётгани кўриниб турибди, тўғрисини айтганда, бундай "фейр-плей" бизга керак эмас. Биз чиройли футбол ўйнаш тарафдоримиз. Шу боис тўп берилгани йўқ.

- Жамоангиздаги 6-рақамли футболчи (Алишер Салимов) жуда қўпол ўйин кўрсатди, Уни шу туфайли захирага олдингизми?

- У битта вазият бўйича эътироз билдирди. Aгар қўпол ўйнаганида, ҳакам унга сариқ ёки қизил карточка кўрсатиб, жазо берарди. Уни алмаштирганимизнинг сабаби, ҳужумчини кўпайтиришга қарор қилган эдик.  

- "Сурхон" жамоасининг ушбу мавсумдаги мақсади? 

- Мақсад – жанговар жамоа яратиб, ғалаба учун ўйнаш. Натижа эса ўз-ўзидан келаверади. Раҳбарият бу борада бизни қўллаб-қувватлаб бормоқда. Барчасини мавсум охирида билиб оламиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика