Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Рибери фаолиятини якунлаши сабабини айтди News

Рибери фаолиятини якунлаши сабабини айтди

Собиқ футболчи Франк Рибери фаолиятини якунлаши сабаби ҳақида гапирди.

"Уч ой олдин ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Мавсумолди йиғинлар зўр ўтди, кейин эса тиззамдаги оғриқлар бошланди. "Рома"га қарши ўйинни оғриқ билан ўтказдим. Чидамли инсон эмасман, шу сабабли кейинги икки кун зўрға юрдим.

Шифокорлар ҳолатнинг оғирлигини айтиб ўтишди. Тикланишга ҳаракат қилдим, чунки футболчилик фаолиятимни якунлашимни тасаввур ҳам қила олмаётгандим. Барчаси якунланганидан кейин ўзим кетишни истагандим.

Кеча фаолиятим ҳақидаги видеони томоша қилдим, йиғладим. Мен ҳам одамман, юрагим бор. Ўша кун келишини билгандим, бироқ бундай ёмон кетишни истамагандим. Барчаси жуда тез содир бўлди. Оғриқли якун", - деди Рибери.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика