Рибери: "Бавария" - бу оила"
13 nov 2015 23:40
News
Рибери: "Бавария" - бу оила"
"Бавария" вингери Франк Рибери жароҳати туфайли мавсум стартини ўтказиб юборди.
"Барча билади мухлислар билан мени алоқаларим жуда яхши. Биз барчамиз ўзаро мулоқотлардан катта завқ оламиз. Қачонки улар бизнинг қароргоҳда машғулотларни кузатиш учун келишганида мен уларга вақт ажратаман. Хольгер Бадштубер ҳам ниҳоят жароҳатидан фориғ бўлди ва майдонга қайтди. Уни қандай қарши олишгани шунчаки фантастика бўлди. Мен ҳар доим айтганман, "Бавария" - бу оила. Бу "Бавария"! Бу Мюнхен! Мен ҳам тезроқ сафга қайтишни кутмоқдаман. Стадиондаги қайноқ муҳитни майдон ичида ҳис этишни соғиндим. Мен ҳали машғулотларда кўп меҳнат қилишим зарур. Умид қиламанки, тез орада "Альянц-Арена"га қайтаман ва мухлисларимизнинг олқишлари остида ўйнайман", - дейди Франк Рибери.
Link :
Source : bild.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments