РФИ РПЛдаги чет эллик ўйинчиларни ортга қайтаришни сўради
11 may 2020 10:44
News
РФИ РПЛдаги чет эллик ўйинчиларни ортга қайтаришни сўради
РФИ расмий равишда РФ Ташқи ишлар вазирлигидан РПЛ клубларининг 60дан ортиқ легионерларини қайтаришни сўради.
Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
Бунга сабаб шуки, мамлакатдаги ноқулай эпидемиологик вазиятга қарамасдан, лига раҳбариятининг чемпионатни давом эттиришга умид боғлаётганидадир. Мавсумни давом эттириш фикрини аллақачон РФИ бош котиби Александр Алаев тасдиқлаган.
Россия чемпионати 17 март куни коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганди. Мавсумни давом эттириш учун турли вариантлар кўриб чиқилмоқда.
Айни дамда Россия Премьер-лигасида "Зенит" 50 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда "Локомотив", "Краснодар", "Ростов", ЦСКА ва "Динамо" жамоалари ўрин олган.
Манба: metaratings.ru
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments