Latest news

17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  0 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  1 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  3 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  1 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  6 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  3 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  1

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида News

Reuters: "Сирли тулпор"дан "Оқ бўрилар"гача босиб ўтилган йўл ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларидаги иштирокини ҳар мусобақада яхшилаб келмоқда.
Жумладан, Осиё Кубогидаги илк иштирокидан - 1996 йилги баҳслардан то ҳозиргача Ўзбекистон сирли тулпордан ҳақиқий Оқ бўриларга айланди. Эндиликда улар тўрт йил олдинги мусобақанинг ярим финалчиси сифатида Австралияда барча рақиблари учун ҳақиқий куч сифатида эътироф этиладилар.

Мустақилликка эришгач илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва кўпчилик учун нотаниш бўлган жамоа бугунга келиб ўз фалсафаси ва тактикасига эга кучли жамоалардан бирига айланди. 2007 йили чорак финалда мусобақани тўхтатган, аммо тўрт йил олдин ярим финалга қадар етиб бориб Австралиядан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Оқ бўрилар бу сафар ундан ҳам юқорироқ мақсадни кўзлаганлари аниқ.

Айни дамда ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган ва Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон Осиё Кубоги B гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Финалга чиқиш учун эса Австралия ёки Жанубий Корея билан беллашиши аниққа ўхшайди.

Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Жанубий Кореядан 5 поғона пастда жойлашган Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмади ва айни дамда жамоа авлодлар алмашинуви кузатилаётгандек.

Бош мураббий Миржалол Қосимов эса барчага таниш. Таркибда бир қанча истъедодли футболчилар бўлса ҳам, асосий куч сифатида терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан умид катта. Терма жамоа сафида 100тадан ортиқ учрашувда майдонга тушган, икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган 32 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг юлдузли фаолиятини соврин билан тугатишни истамоқда.

Айрим пайтларда иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Жепаров шунингдек, ажойиб қисқа паслари, рақиб дарвозаси олдида ҳавф яратиш ва ҳар қандай масофадан гол ура олиш қобилиятига эга. Унинг ярим ҳимоядаги шериклари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовларга ҳам катта масулият юклатилган. Боиси, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев каби ҳужумчиларнинг фаолиятини тугатиши, ярим ҳимоячиларга катта масулият юклаши табиий.

Ўзбекистон Осиё Ўйинларига бир қанча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёргарлик кўрди. КХДРга қарши мусобақадаги илк ўйинда ғалаба қозона олсалар, букмекерлар томонидан ғолиблик учун 5-ўринда қайд этилган Ўзбекистоннинг бу борада имконияти янада мустаҳкамланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика