Latest news

21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  1 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  0 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  6 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  20 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  60 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  7 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  32 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  2

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди” News

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди”

2023 йил топ-5 лигалари вакиллари орасида тўпурар бўлиб турган МЮ форварди Маркус Рэшфорд сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

“Бу борада менга машғулотлар ёрдам берди дея олмайман. Очиғи, энг муҳим ўзгаришлардан бири – янги менежер ва мураббийларнинг келиши. Улар клуб менталитетини аввалги даражага қайтаришди ва бу менга жуда катта таъсир ўтказди.

Шунингдек, ёзги таътилни тўғри ташкил қилганим ҳам менга ижобий кўриниш берди. Фаолиятимнинг бошидан буён футболни бошимдан чиқариб юборган ҳолда яхши дам олиш имкони бўлмаган, аммо ўтган ёзда бунинг уддасидан чиқдим. Майдонга қайтиш жуда хоҳлаётганимнинг омилларидан бири шу эди. Қайтишга “чанқоқ” эдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим.

Тен Хагнинг асосий сифати, менимча, қатъиятлик. У учун ҳар бир жиҳат муҳим. Агар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда гол ўтказиб юборсак, у бундан хурсанд бўлмаслигини биламиз. Ва бу бутун жамоага таъсир қилади. Энди мен ва қолган ҳужумчиларимиз ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга интиляпмиз.

Илгари 1:0 натижаси билан олдинда борганимизда гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим саналарди, аммо 4:0 ҳисобидаги устунликда ўтказиб юборилган гол у қадар қўрқинчли эмасди. Ҳозир эса ҳар дақиқада юқори даражада бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз ва гол ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз”, дейди Рэшфорд.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика