Latest news

12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  5 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   6 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  4 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  14 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  3 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  17 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4

Лига 1. Супер таркиб майдонга тушган баҳсда ПСЖ "Ренн"га мағлуб бўлди News

Лига 1. Супер таркиб майдонга тушган баҳсда ПСЖ "Ренн"га мағлуб бўлди

Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ баҳси воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

Rennes

Gaetan Laborde - 45', Flavien Tait - 46'

Ligue 1 . Round 9

03/10/2021, 17:00

0
:
2
Finished

Paris Saint-Germain

Stadium: Roazhon Park, 28092 spectators

Referee: Ruddy Buquet

45'
90'
24'  Gaetan Laborde
45'  Gaetan Laborde
45'  Kamaldeen Sulemana
46'  Flavien Tait
46'  Gaetan Laborde
55'  Jonas Martin
75'  Benjamin Bourigeaud (Lorenz Assignon)
75'  Martin Terrier (Serhou Guirassy)
76'  Jonas Martin (Baptiste Santamaria)
87'  Flavien Tait (Lesley Ugochukwu)
55'  Presnel Kimpembe
56'  Gianluigi Donnarumma
68'  Kylian Mbappe
76'  Idrissa Gana Gueye (Ander Herrera)
76'  Neymar (Mauro Icardi)
76'  Marco Verratti (Georginio Wijnaldum)
84'  Achraf Hakimi
86'  Kylian Mbappe

"Ренн" – ПСЖ 2:0

"Роазон Парк"

Голлар: 1:0 – 45 Лаборд, 2:0 – 46 Те.

"Ренн" – Гомис, Траоре, Агерд, Омари, Мелинг, Бурижо (Ассиньон, 75), Мартен (Сантамария, 76), Те (Угошукву, 87), Лаборд, Терье (Гирасси, 75), Сулемана.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Ди Мария, Гуйе (Эррера, 76), Верратти (Вейналдум, 76), Месси, Неймар (Икарди, 76), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Лаборд (24), Мартен (55), Кимпембе (55), Доннарумма (56), Мбаппе (86).


90+1. Мессининг зарбаси ноаниқ бўлди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ПСЖнинг турли усулда ташкил этаётган ҳужумлари умуман фойда бермаяпти. Захирадан ўйинга қўшилган Икардини ҳали тўп билан ёки бирор вазиятда учратмадик.

81. ПЕНАЛЬТИ! ПСЖ дарвозаси томон. Ашраф Ҳакими тўпни тепишга уриниб, рақибга зарба бериб юборган кўринади. ВАРдагилар вазиятни кўриб чиқишмоқда. ПЕНАЛЬТИ ЙЎҚ! ВАР ҳаммасини бекор қилди.

80. Ўзгаришлардан сўнг ПСЖ бирорта сифатли ҳужум ташкил қила олмади.

75. Иккала жамоада ўзгаришлар бошланди: Неймар, Вератти ва Гейе ўрнига Вийналдум, Эррера ҳамда Икарди майдонга тушди.

74. Леонинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг узоқ бурчаги ёнгинасидан ўтиб кетди.

73. Неймар рақиб жарима майдончаси чизиғи устида стандарт ишлади. Уни ким ижро этади?

70. ЗАРБААА! Мбаппе чап оёқда "Ренн" дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олишга уринди. Бироз ноаниқ.

68. ГОООЛ! Ди Мариянинг узатмасидан сўнг Мбаппе ўткир бурчак томон юрди ва тўпни узоқ бурчакка йўллаб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам голни ВАР орқали текширмоқда. ОФСАЙД! Гол ҳисобга олинмади.

63. Мбаппе рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш ғоясидан чарчади ва узоқ масофадан зарба бериб қўя қолди. Ноаниқ.

62. "Ренн" футболчиси кучли зарба билан ПСЖ дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироз ноаниқ.

60. Мессининг узатмасини Неймар дарвозага бура олмади, тўп посбоннинг қўлига бориб тушди.

59. ПСЖ рақиб жарима майдонида "қамал" амалга оширмоқда ва мезбонлар ҳозирча ҳимояда бехато ҳаракат қилишяпти.

55. Майдонда жанжал: Можарони бошлаган Мартин ва Кимпембелар сариқ карточка билан жазоланишди.

52. Ҳисобда устунлик "Ренн" томонда бўлишига қарамай, тўп назорати ПСЖда.

46. Иккинчи бўлим гол билан бошланди. Флавьен Тайтнинг зарбасидан сўнг ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

ТАНАФФУС!

45. ГОООЛ! "Ренн" ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпни Гаэтан Лаборд дарвозага жойлаб қўйди.

43. Месси ва Ди Мария ташкил этган ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Анхелнинг узатмаси кучли чиқмади ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

36. Месси-Неймар-Мбаппе триоси рақиб жарима майдончаси олдида хавфли ҳужум ташкил қилишди, аммо у зарбасиз якун топди.

33. Яна бир хавфли ҳужум: Месси Мбаппени дарвозабон билан бирга-бир чиқарди, тўпга аранг етиб борган Килиан қанотга қочди ва ортга ўгирилиб, пас бериш учун футболчи қидирди. Тўп Мессига қайтарилди, Леонинг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади ва тўп рақиб жамоага ўтди.

31. ЗАРБААААА! Мессининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

29. Месси рақиб жарима майдончаси яқинида стандарт ишлашга муваффақ бўлди. Уни албатта футболчининг ўзи амалга оширади.

27. Гана Гейе Месси узатган тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

25. Энди Мбаппе ҳудди шу масофадан хато зарба берди, у ҳам чап оёқни ишга солганди.

23. Неймар 7 метрдан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бунга сабаблар бор: Тўп ҳавода эди ва Неймар чап оёқда зарба берди.

22. Доннарумма қанотдан узатилган тўпни қўли билан юқорига уриб юборди ва тезда уни ушлаб олди.

21. ЗАРБААА! Камолдин Сулеймананинг чап оёқда берган кучли зарбаси дарвозанинг узоқ бурчаги устидан ўтиб кетди.

19. "Ренн" амалга оширган бурчак зарбаси ПСЖнинг қарши ҳужумига айланиб кетди, Неймар ўз қанотида рақибларини алдашга киришди ва жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди.

13. Мбаппе ҳужумда 5 рақиби орасидан тўп билан чиқиб кетди, аммо унинг узатмасидан сўнг жамоадоши тезда тўпни олдириб қўйди.

1. Учрашув бошланди.


Ренн – ПСЖ

"Роазон Парк"

Ренн - Гомис, Агерд, Омари Мелинг, Траоре, Беригю, Таит, Мартин, Терье, Сулемана, Лаборде.

ПСЖ - Доннарумма, Ҳакими, Кимпембе, Маркиньос, Таварес, Верратти, Гуйе, Мбаппе, Неймар, Ди Мария, Месси.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика