Latest news

02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  5 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак News

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Ренат Байрамов биринчи лига вакили ҳисобланган Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида кўрикдан ўтмоқда.
Бу ҳақда футболчининг ўзидан маълумот олиш мақсадида "Истиқлол" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ташриф буюрдик.

- Бугун "Истиқлол" сафида майдонга тушдингиз, клуб билан келишувга эришдингизми?

- Ҳозирча кўрикдан ўтаяпман, аниқ бир нима дея олмайман.

- Агар кўрикдан ижобий ўтсангиз жамоа сафида қанча муддат қоласиз?
- Менимча, "Истиқлол" таркибида фақат бир давра ўйнасам керак. Лекин, клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашганимизча йўқ, шунинг учун аниқ муддатни айта олмайман. Балки бутун мавсумни шу жамоада ўтказарман. Фаолиятимни "Истиқлол"да давом эттиришим раҳбарлар билан суҳбатлашганимиздан сўнг маълум бўлади.

- Бошқа жамоалардан таклиф борми?
- Олий лига клублари учун "заявка" тугади, шунинг учун ҳам таклифлар йўқ. Ҳозир "Истиқлол"даман ва кўп эҳтимолки, шу ерда қолсам керак.

Эслатиб ўтамиз, Ренат Байрамов ўтган йилги мавсумни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби таркибида ўтказган. Ярим ҳимоячи 2013 йил олий лигада 15та ўйинда майдонга тушиб 6та гол уришга эришган.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика