Latest news

10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  2 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  5 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  2 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  11 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  4 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  9 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  22 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9

"Реал"нинг рақиби ким бўларкин... News

"Реал"нинг рақиби ким бўларкин...

Бугун ЕЧЛнинг иккинчи финалчиси аниқланади.

Рома – Ливерпуль
Чоршанба, 23:45. Рим, "Олимпико". Бош ҳакам –
Дамир Скомина (Словения).
Майдонга тушмайди:
Карсдорп, Дефрель, Перотти, Строотман –  Матип, Окслейд-Чемберлен, Жан.

"Рома" чорак финалда "Барселона" билан баҳсда мўъжиза кўрсатгани туфайли бугунги баҳсга бўлган интрига йўқолмади. Римликлар сўнгги дақиқаларгача курашишни кўрсата олди.

Ливерпулдаги баҳснинг илк дақиқалари "Рома" учун жуда қийин ўтди. Жамоа 2:0дан кейин таслим бўлгандек кўринди ва тезда яна 3 гол қўйиб юборди.

"Ливерпул"нинг ҳужуми жуда яхши ишлайди. Клопп ўз жамоасида ҳужумкорликни шакллантира олди. Шунингдек ҳимоя ҳам яхши ўйнайди. Аммо "Рома" ҳам шу босқичгача етиб келган экан, улардан кўп нарсани кутса бўлади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Олдин "Рома" ЕЧЛнинг шу босқичигача бир бора етиб келган. 1983/84 йилги мавсумда жамоа финалда жонажон "Олимпико"сида "Ливерпул"га мағлуб бўлганди.

- "Ливерпуль" эса ярим финалга тўққизинчи марта, 2007/08 йилдан кейин илк бора етиб келди. 

- Римликлар АПЛ жамоаларига қарши ўтган сўнгги 5 баҳснинг 4тасида ғалаба қозонган.

- "Рома" бу мавсум ЕЧЛ плей-оффидаги илк баҳсида мағлубиятга учраб, кейинги баҳсда ғалабага эришиб, финалга чиқа олган ягона жамоа. Бундай ҳолатни улар икки бора такрорлашган. 1/8 финалда улар "Шахтёр", кейинчалик "Барселона" таслим этилди.

- "Ливерпуль" еврокубокларда Италия жамоалари билан 26 бора тўқнаш келган: 10 ғалаба, 5 дуранг, 11 мағлубият.

- "Ливерпуль" еврокубоклардаги сўнгги 18 сафар учрашувининг 5тасида ғалаба қозонган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 6 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 3тасида "Рома", 3тасида "Ливерпуль"нинг қўли баланд келган. 1 баҳсда ғолиб аниқланмаган.

30.05.1984 Рома – Ливерпуль 1:1 (пен. сер. 2:4).
15.02.2001 Рома – Ливерпуль 0:2
22.02.2001 Ливерпуль – Рома 0:1
05.12.2001 Рома – Ливерпуль 0:0
19.03.2002 Ливерпуль – Рома 2:0
24.04.2018 Ливерпуль – Рома 5:2

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ ЎЗАРО ЎЙИНИ

Англия. Ливерпуль. Стадион "Энфилд". 51 236 томошабин
Бош ҳакам: Феликс Брих (Мюнхен, Германия)
"Ливерпуль" (Англия) - "Рома" (Рим, Италия) 5:2
Голлар:
Салоҳ 35, Салоҳ 45, Мане 56, Фирмино 61, Фирмино 68 - Жеко 81, Перотти 85 (пен.)
"Ливерпуль" (Англия): Кариус, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Арнольд, Салоҳ (Ингс 75), Милнер, Окслейд-Чемберлен (Вейналдум 18), Хендерсон, Мане, Фирмино (Клаван 90+3)
"Рома" (Рим, Италия): Алиссон, Манолас, Коларов, Жезус (Перотти 67), Фасио, Флоренци, Де Росси (Гоналон 67), Строотман, Ундер (Шик 46), Найнгголан, Жеко
Огоҳлантириш: Арнольд 39, Ловрен 74, Милнер 85 - Жезус 26, Фасио 88

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика