Latest news

23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  4 23:00Россия кубоги. ЦСКА чорак финал жавоб учрашувида "Рубин"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 22:28"Милан" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  3 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  13 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  8 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  31 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  20 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0

"Реал"нинг кечирилмас хатоси News

"Реал"нинг кечирилмас хатоси

Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтганидан кейин "Реал" унинг ўрнига бошқа топ-футболчи олиб келишига камчилик инсон ишонмаганди.

Матбуотда Килиан Мбаппе, Неймар, Роберт Левандовски, Харри Кейн, Пауло Дибала, Мауро Икарди ва бошқа футболчиларнинг номлари кўп янгради. Бироқ улардан кўра кўпроқ Эден Азарнинг исмини эшитдик.

Бельгиялик даҳони "Реал" порлаётган Роналду ва Зидан вақтидаёқ қўлга киритмоқчи бўлганди. Франциялик мураббий унинг хизматларига қизиқиш билдирди ва бир майдонда Эден ва Криштиануга жой топа олишига ишонарди.

"Замонавий футболда Роналду ва Мессининг ўзгача қиймати бор. Бироқ барчадан кўра менга Эден Азарнинг ўйинлари ёқади. Унинг майдонда қилаётган ишларини кўриб, завқ оламан. Азарнинг ўзини тутиши ва вазиятларда тезкор қарор чиқаришидан хайратланаман. Унинг ривожланишини доимо кузатиб бораман", - деганди Зидан 2015 йилда.

Зиданнинг "Реал"дан кетишига сабаблардан бири шундай бўлган эканки, клуб президенти Флорентино Перес Азар билан шартнома имзоланишига қарши чиққан. Аммо буларнинг барчаси миш-миш. Аммо Эденнинг Испанияга кўчиб ўтиш истаги борлиги айни ҳақиқат эди. У Жаҳон чемпионатидан кейин матбуот анжуманида "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди.

Азарнинг "Реал"га ўтмаслигига бир неча сабаблар бор. Айрим хабарларга кўра, "кўклар" ўз етакчиси учун 200 млн фунт талаб қилган. Бу сумма Перес учун қимматлик қилган ва у музокараларни тўхтатиб қўйган. Яна айтилишича, Перес Азарнинг келишини унчалик истамаган ва ишларни пайсалга солиб юраверган. Яна ҳам билмадик.

"Реал"нинг Азардан воз кечишига яна бир сабаб сифатида раҳбарият Роналдунинг соясида қолиб кетганларга имконият беришни истаган. Перес вингер Марко Асенсионинг ривожланишини ва жамоанинг етакчиси Иско бўлишини хоҳлади.

Янги мавсумда Сарри бошчилигидаги "Челси"да Азар янада ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда. Ва шу орқали у "Реал"нинг иштиёқини қайтарган бўлса ажабмас. 27 ёшли бельгиялик бу мавсумда "Челси"нинг 8 голида иштирок этди. Ўзи 6 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. У буларнинг барчасини 7 ўйинда бажарди!

Бу вақтда "Реал"нинг ҳужумдаги ишлари яхши эмас. Мадридликлар ЛаЛиганинг дастлабки 7 турида атиги 12 гол киритишди. Бу эса лигадаги учинчи натижа бўлиб турибди. Жамоа "Барселона" (18 гол) ва "Севилья"дан (16 гол) ортда қолаётган бўлса, "Сельта" билан бир хил натижага эришишган. Азар эса "Реал" голлари ярмини кирита олди.

Балки Асенсио ўз ўйинлари, хатти-ҳаракатлари билан Переснинг ишончини қозона олмаётгандир. Испаниялик футболчи бу мавсумда ЛаЛигада 7 ўйинда 618 дақиқа ҳаракат қилиб, биргина гол урди ва бир голга ассистентлик қилди. Демак, мавсум энди бошланган бўлса-да, Переснинг ишончи оқланмаяпти.

Гарчи футболчи "Челси" билан шартнома имзолаши борасида миш-мишлар кўпаяётган бўлса-да, у ҳали ҳам келишувга имзо чекканича йўқ. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар давом этади, аммо унинг эртанги куни борасида бир нима дейиш қийин. Тушунарлики, унинг Испанияда фаолиятини олиб бориш истаги жуда ҳам кучли. Аммо "Реал" Азарни сотиб олиш учун ишларни давом эттирармикин? Перес ва Лопетеги энди ўтган ёзни эслаши ва Азарни сотиб олмай қандай хато қилганлигини билиб тургани аниқ.

"Реал" - совринлар ютиш учун яратилган клуб. Аммо жамоанинг ҳозирги ҳолати унчалик яхши эмас. Уларга Азар каби етакчи кераклиги аниқ.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика