Latest news

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми? News

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми?

24 ноябрь куни ЛаЛиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда "Эйбар" Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди.

Бор-йўғи 6 минг кишига мўлжалланган "Мунисипаль де Ипуруа" стадионида ўтган учрашув кутилмаган натижа билан якунланди. Янги мураббий - Сантьяго Солари билан ажойиб натижаларни қайд эта бошлаган "Қироллик клуби" меҳмонда "калтаклан"ди. Ушбу муваффақиятсизликнинг асосий сабабчиси "Реал"да эмас, "Эйбар" сафида. Унинг исми Марк Кукурелья

1998 йилда туғилган Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012-2017 йилларда Ла Масияда футбол сирларини ўрганган Кукурелья 2018 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолади. Кўк-анорранглилар жорий мавсум олдидан йигитчани "Эйбар"га ижарага беришди ва кутилмаганда у клубнинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди. Ҳозиргача у ЛаЛиганинг 7та учрашувида майдонга тушишга улгурди. Голли паслари сони 2та.


"Реал"га қарши баҳс ҳақида

Сарлавҳада уни Марселога ўхшатганман, аммо 20 ёшли футболчи чап қанот ярим ҳимоячи ролида ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан унинг соч турмаги, ҳужумдаги ҳаракатлари менга "Реал"нинг бразилиялик футболчисини эслатиб юборди. "Қироллик клуби"га қарши баҳсдаги илк голли ҳужумни Кукурелья бошлаб берди. Рақибнинг хавфли вазияти бартараф этилганидан сўнг, Марк тўп билан марказ бўйлаб катта тезликда олдинга югурди ва тўпни қайтиб олиш ниятида уни чап қанотдаги жамоадошига узатди.

Кукунинг ғоясини тушунган Фабиан Орельяна тўпни унинг йўлига ташлаб берди. Кукурелья жарима майдончасига киради ва тўпни марказда очиқ турган Кикега узтади.

Биринчи зарбани "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа қайтарди, аммо Гонсало Эскалантенинг бетартиб ҳаракатлари гол билан якунланади. Ҳакам VARдаги ёрдамчилари орқали офсайд йўқлигини билади ва голни ҳисобга олади.

Кукурелья ўйин давомида бир неча марта чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди ва уларнинг деярли барчаси ўз манзилига етиб борди. Куку иккинчи голда "Реал" сафида илк мавсумини ўтказаётган Альваро Одриосоладан ақллироқ бўлиб чиқди. Узатма қабул қилишда рақибини шошириб қўйган 20 ёшли футболчи бир ҳаракат билан тўпни олиб қўйди ва тезда Серхи Энрикка пас бериб, майдонни яхши кўра олишини исботлади.

Учинчи гол ҳам Кукурелья туфайли урилди десам адашмаган бўламан. "Қуролчилар"нинг ўнг қанотдан старт олган ҳужуми қарама-қарши қанотга кўчди. Жингалак сочли "Эйбар" ярим ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди ва бир қарашда Серхи Энрикда гол уриш учун яхши имконият бор деб ҳисоблади. Узатма амалга ошди, бироқ тўп Энрикдан ўтиб, Кикега тушди ва мезбон жамоа ҳужумчиси бўш дарвозани ишғол қилди.

"Эйбар"нинг ҳамма голли ҳужуми Марк Кукурельянинг узатмаси орқали амалга ошди. Тўғри, ўша қанотда тажрибасиз Одриосола ўйнади, аммо 20 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ЛаЛигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Футболчи бошини кўтарганда вазиятни тўғри баҳолай олиши ҳамда қарор қабул қилишда адашмаслиги уни ёрқин келажак кутаётганини билдиради. Бунинг устига ярим ҳимоячи катта тезлик ва кучли техникага эга. Қисқача қилиб айтганда, Кукуга Ла Масияда олган билимлар ас қотмоқда. Тез орада сайтимизда ушбу футболчига йирик клублар қизиқиш билдираётганини ўқиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика