Latest news

01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  20 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13

"Реал"га "йўқ" деган топ-10 футболчи News

"Реал"га "йўқ" деган топ-10 футболчи

Tags :  Реал
"Реал" ҳар доим ўз таркибига дунёнинг энг кучли футболчиларини қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Аммо бу борада "қироллик клуби"да ҳам кўплаб омадсизликлар бўлган. Мисол учун, шундай топ-футболчилар ушбу жамоа таркибида ўйнашга рад жавобини берган.

СТИВЕН ЖЕРРАРД

"Ливерпуль"нинг афсонавий футболчиси, ҳозирда "Рейнжерс" бош мураббийи "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни истамаган. Унда икки марта "Реал" футболчиси бўлиш имконияти бор эди, бироқ мадридликлар икки бора ярим ҳимоячидан рад жавобини олган. 2003 йилда "Ливерпуль" ва "Реал" бу борада келишиб олишганди ҳам. Аммо ўртада маблағ муаммо бўлгани учун трансфер амалга ошмаганди.

ВИСЕНТЕ РОДРИГЕС

"Валенсия" вингери бир вақтлар ўз позициясининг энг яхшиларидан бири эди. "Реал" "кўршапалакка" таклиф билан чиққан, бироқ рад жавобини олганди. Висентенинг фаолияти бундан-да яхши бўлиши мумкин эди. Аммо у кўплаб жароҳатлар олгани учун машҳур бўлиб кета олмади.

ПАТРИК ВИЕЙРА

Арсен Венгернинг севимлиси 2004 йилда "Реал"га кўчиб ўтиши мумкин эди. Клублар Виейранинг трансферини келишиб олишга ҳам улгурганди. Бироқ футболчи Лондонда қолишни истаган. Патрик - "Арсенал" тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолди.

ДАВИД ВИЛЬЯ

"Валенсия"да ўйнаб юрган вақтларида, аниқроғи, 2008 йилда Вильяга "Реал" анчагина яхши шартнома таклиф қилганди. Бироқ номаълум сабаблар туфайли трансфер ишлари тўхтаб қолганди. Бундан "Барселона" унумли фойдаланди ва уни ўз сафига қўшиб олди. Вилья кейинчалик "Атлетико"да ҳам фаолият олиб борди.

ОСКАР

Бразилиялик 6 йил аввал "Челси" билан шартнома имзолади. 2013 йилги интервьюсида у "Реал" томонидан қизиқишлар бўлганини маълум қилди. Оскар "Реал"да захирада ўтириб қолишидан қўрқиб, таклифга рад жавобини берган. Унга шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи "қаймоқранглилар"га таклиф қилганди.

ДАВИД СИЛЬВА

"Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири 2012 йилда "Реал"да кўриниш бериши мумкин эди. Ўшанда унга "Барселона" ҳам харидор бўлган. Бироқ испаниялик футболчи "шаҳарликлар" таркибида қолишни истади. Айни дамда ҳам Сильва - Европанинг энг яхши хавбекларидан бири.

ШИНЖИ КАГАВА

"Боруссия" футболчиси ҳам Оскар каби "Реал"даги фаолиятидан қўрққан. Айнан шу сабабли япониялик "Бернабеу"га кўчиб ўтишни истамаган. Шундан кейин Шинжи "Манчестер Юнайтед"да тўп сурди. Бироқ шунда ҳам у ўзининг энг юқори савиясини намойиш қила олмади.

РАМИРЕС

2013 йилда "Реал" вакиллари қўнғироқ қилганида, футболчи кўп ҳам ўйламаган. У "қаймоқранглилар"га рад жавобини берган. Рамирес "Челси" таркибида ажойиб ўйин намойиш қилди. ЕЧЛнинг ярим финалида "Барселона" майдонида урган голи эса фаолиятидаги энг муҳими бўлди.

ЛУИС СУАРЕС

У ўзининг "Ливерпуль"даги ўйинлари туфайли Испаниянинг грандлари назарига тушди. "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам уругвайлик футболчи билан боғланганди. Мерсисайддан кетиш арафасида у "Барселона"да ўйнаш болалигидан орзуси бўлганлиги учун "Камп Ноу"га кетаётганини маълум қилди.

ПОЛЬ ПОГБА

Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтишни, Жозе Моуриньо билан бирга ишлашни истади. Икки йил олдин ушбу икки инсоннинг муносабатлари ҳозиргидан яхшироқ эди. Аммо шундай бўлса ҳам, Погба "Реал"га рад жавобини берди. Ҳатто "Барселона" таркибида ўйнашни ҳам истамади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика