Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади News

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади

"Реал Мадрид" "Ливерпул"ни яна мағлуб этган учрашувда Камавинга яққол ажралиб турди, Начо эса Салоҳни "ёпиб қўйди".

Карло Анчелотти Чемпионлар лигасидаги хатолардан хулоса чиқарди — бу муҳим ҳислат. Папа Карлодек катта ютуқларга эришган тажрибали мураббий хатосини тан олиб, ўз устида ишлашига эса алоҳида "респект".

Эътибор берсак, Анчелоттининг мураббийлик фаолиятида бир нохуш тенденция мавжуд. Карлонинг жамоалари Чемпионлар Лигасида тўсатдан ва кескин ўзгариб туради (яхши томонга), аммо яна бир ҳақиқат борки, айнан ЕЧЛ плей-офф босқичининг биринчи ўйинида ғалаба қозониб, жавоб баҳсида даҳшатли тушни бошдан кечиришлари ҳам кўп учраб туради.


"Челси" билан жавоб учрашувини эсланг (Модричнинг сеҳирли узатмаси ва жокер Родриго бўлмаганида худо билади уёғи қандай кетарди). Ёки Дортмунд билан жавоб ўйини (фақатгина ёш Каземиро "пожар"ни ўчирганди). Ёки бироз узоқроқ ўтмишга қайтиб, "Депортиво"га қарши баҳсни эсланг (Милан Испания терма жамоасининг ҳозирги спорт директори Лукадан "тарсаки еганди").

Шу боис Анчелотти "Ливерпуль" билан беллашувдан аввал "нохуш тажрибанинг такрорланишига йўл қўймаслик керак", деганда Карло ота шунчаки мулозамат қилмаганди. Мендаги маълумотларга қараганда, Анчелотти шогирдларига "Манчестер Юнайтед" билан ўйин, Нуньес, Гакпо ва Салоҳнинг голлар шоуси уюштиргани видеосини қўйиб берган. Яъни у тажрибали футболчилари бўлишига қарамай, бўшашиш оқибати қандай бўлишини кўрсатиб, огоҳлантириб қўйган.



Бироқ 7:0 "Ливерпул"нинг бир марталик спектакли бўлиб чиқди. Лекин жавоб баҳсидан аввал Анчелотти таваккал қилишни истамади ва профессор Модрич ва Кроос ёнига бир қатор жароҳатлардан сўнг оптимал формасини тиклай олмаётган Тчуаменини эмас, бевосита таянч ярим ҳимоячи бўлмасада, ўз кучига ишончи ортиб бораётган Камавингани қўйди.

Бу жиддий ва шу билан бирга муҳим қарор эди. Чунки "Ливерпул"га қарши ўйин давомида таянч зонасига қўйилган Камавинга марказни "ёндирди". У тўп билан муомала қилишда устунлик қилди (олдингидек ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўймади) ва тўпсиз ўйинда қизиққонлик қилиб, олдинга ташланиб, жойини бўш қолдирмади.

Ўйин сифати бўйича Камавинга "Реал Мадрид" сафидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бу Редондо, Макелеле ва Зеедорф қоришмасидек эди. У позицион ҳимояда анча ўсди, хатолар сонини минималлаштирди ва ҳатто Каземиро ҳам қила олмайдиган иш — ҳужумларни ривожлантиришда ўта фаол бўлди.



"Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси бўйича Камавинганинг ёнига фақат Мо Салаҳни "ўчириб қўйган" Начо тушиши мумкин. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган Начо, ҳужумларга қўшилишда ҳатто Менди ва Алабадан ҳам яхшироқ кўринди. Бир нарса аниқ, Начо ЛДЛФдан Испания терма жамоасига чақирув кутяпти.

"Реал" "Ливерпул"ни икки бор таслим этди. Лекин Анчелотти "Энфилд"даги ғалабадан кўра кўпроқ, Мадриддаги учрашувда муҳимроқ роль ўйнади. Нега, дейсизми? Чунки "Реал Мадрид" футболчилари қийин вазиятда ўйинни қандай буриб юборишни яхши билишади, лекин ҳар доим ҳам устунликдан келиб чиқиб, прагматик ўйин кўрсатиб, ижобий натижани сақлаб қолиш учун ўйнашни билишмайди.

Ғалатироқ эшитилар, аммо охирги 8 учрашувдан 7 тасида таслим этилган "Ливерпул" бу мавсумда "Реал Мадрид"нинг хотиржам, очиқчасига маҳорат эвазига ғалаба қўлга киритилган, бир текисдаги учрашувидаги "дежурный" рақиб бўлиб берди. Шу сабаб, бу тўқнашувда "Ливерпуль" "Реал"га муносиб қаршилик кўрсата олмади десак, инглиз клуби мухлислари хафа бўлишмас.

Энди "Ливерпуль" бор эътиборини АПЛга, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга, қаратади, "Реал" эса севимли мусобақаси 1/4 финалида ким рақиб бўлишини кутади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика