Latest news

15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  0 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  4 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  4 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  1 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми? News

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми?

Таъсирли воқеа.

Биз Хулио Иглесиасни Испаниянинг энг таниқли қўшиқчиларидан бири сифатида биламиз, аммо ҳамма ҳам уни "Реал" дарвозабони бўлганини эслолмайди.

Хулио болалигида спорт фаолияти тўғрисида жиддий бош қотирган – ёш испаниялик футбол даромад манбаи эканлигини тушуниб етади. У спорт оламида муҳим шахс бўлишни орзу қилар, ўзини "Реал"нинг асосий ўйинчиси сифатида кўриб, жамоа билан кўплаб кубокларни ютишини тасаввур қиларди. Ҳа, 16 ёшдан 20 ёшгача дарвозабон сифатида ўйнаган Иглесиас чиндан ҳам истеъдодли футболчи эди.

Испан 16 ёшида "Реал Мадрид" академиясида пайдо бўлди. Клуб бу даврда ҳақиқатан ҳам ажойиб дамларни ўтказаётган эди, чунки кетма-кет беш марта Европа чемпионлари кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) совринини ютганди. Кўпчилик "Реал"да ўйнашни орзу қилади, Хулио эса бундай имкониятга эга эди. Мураббийлар Иглесиас жуда қобилиятли дарвозабон эканлигини ва уни ёрқин келажак кутаётганини тахмин қилишарди. Эҳтимол, фожиали воқеа бўлмаганида, биз Хулиони буюк қўшиқчи сифатида билмаган бўлардик.

1963 йилнинг 22 сентябрида Хулио Иглесиас даҳшатли автоҳалокатга учради ва кейинги икки йилни шифохонада ўтказди: шифокорларнинг айтишича, у мўжиза туфайлигина тирик қолган. Воқеа натижасида Хулионинг ўнг оёғи синган, умуртқа поғонаси ва юзининг чап томони жиддий жароҳатланган. Бундай жароҳатлардан сўнг, майдонга қайтишни фақат орзу қилиш мумкинлиги маълум бўлади – Иглесиас эндиликда юриш учун қаттиқ курашишига тўғри келган.

"Дастлаб қўрқувни ҳис қилдим. Атрофимдаги одамларнинг юзига қараб, вазиятни тушунишга ҳаракат қилдим: омон қоламанми ёки йўқми, деб ўйлардим. Кейинчалик яшаб кетишимни билганимда, бундан кейин қандай яшашни ўйлай бошладим... Менга одамларнинг илиқ муносабатлари, мулоқот етишмасди ва қўшиқ ёзиб, гитара чалиш орқали буларни қидира бошладим..." – дея эслайди Хулио.

Айнан шу қўрқинчли даврда у қўшиқлар учун мусиқа ва сўзлар ёзишни бошлади. 

Хулио ўзи ҳақида шундай дейди: "Мен қўшиқчи бўлиб туғилмадим, мен унга айландим". 

Шундай қилиб, фожиали воқеа бизга ўз даврининг энг буюк қўшиқчиларидан бирини тақдим этди.

1989 йилда Хулио гастрол сафари билан Москвага боради. Ўшанда сафар олдидан қўшиқчи, уни Лев Яшин билан учраштиришларини илтимос қилади. Айнан совет дарвозабони Иглесиаснинг кумири эди. 

Учрашув жуда ҳаяжонли ўтган ва Хулио бир мунча вақт ҳаяжондан ўзига келолмай, Яшиннинг қўлларини ушлаб, ўпган.

  

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика