Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

"Реал"да Мбаппенинг ўтишига ишонч ортмоқда. Перес "Барса"га "маънан зарба" бермоқчи News

"Реал"да Мбаппенинг ўтишига ишонч ортмоқда. Перес "Барса"га "маънан зарба" бермоқчи

"Реал" ПСЖдан Килиан Мбаппенинг ўтиши устида ишламоқда.

Сўнгги кунлар "Реал"да Килианнинг ўтиши борасидаги ишонч жуда ўсди, аммо масала ҳали ёпилмаган.

Флорентино Перес Мбаппе билан шартнома имзолаш устида ишлашда давом этмоқда. У янги "галактико" билан шартнома имзолаб реконструкция қилинган "Сантьяго Бернабеу"ни очмоқчи, шунингдек у молиявий муаммолар ва ўйинчиларни ўз сафига ўтишга кўндириш (сўнгги мисол – "Тоттенхэм" учун "Барселона"ни рад этган Лукас Бергвалль) билан боғлиқ қийинчиликларни бошдан кечираётган "Барселона"га "маънан зарба" бермоқчи.

"Реал" кийим алмаштириш хонасида Мбаппенинг ёзда жамоага қўшилишига ишонч ошган. "Ҳаракатлар кўринмоқда. Нимадир рўй бермоқда... Ҳозирча шу", – дея маълум қилди кийим алмаштириш хонасидаги манба. Жамоада Мбаппе ва "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ҳақида тез-тез гапирилмоқда.

Қайд этилишича, "Реал" ўтган ёзда Харри Кейн ёки Кай Хаверц билан шартнома имзоламади, сабаби ушбу трансферлар амалга ошган тақдирда 2024 йилнинг ёзида Мбаппенинг ўтишига пул етмасди. Ўшанда Перес, Хосе Анхель Санчес ва Хуни Калафат Килианнинг трансфери учун масалани кейинги суришга қарор қилишган.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ва 7та ассист қайд этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика