Latest news

20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  1 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  4 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6

"Реал" "Вильярреал"дан норози News

"Реал" "Вильярреал"дан норози

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо мавсум аввалида "Вильярреал"га ижарага берилганидан хабарингиз бор.

"Қаймоқранглилар" "Вильярреал"нинг япониялик футболчига нисбатан муносабатидан мамнун эмас. Бу ҳақда Cadena Ser нашри маълум қилди.

Хавбек жорий мавсум 5 та ўйинни заҳирада бошлади ва умумий ҳисобда бир соатдан камроқ ўйнади. Бу ҳолат "Реал" мутасаддиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Маълумот учун, "қироллик клуби"га ёзда Кубо борасида 25 дан ортиқ таклиф келган. Жумладан, "Милан", "Бавария" ва "Аякс"дан ҳам. 

Ушбу таклифлардан бирини танлаш "Реал" учун иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўларди, аммо мадридликлар "Вильярреал" япониялик ўйинчининг ўсиши учун энг қулай жой деб ҳисоблашган эди.

Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳозирча бу масала бўйича жиддий чораларни кўриб чиқмаяпти (масалан, футболчини ижарадан қайтариш), аммо Кубонинг атрофидаги вазиятдан норози.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика