Latest news

19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  0 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  7 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  7 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2

"Реал" ва "Барселона"нинг машҳур мухлислари News

"Реал" ва "Барселона"нинг машҳур мухлислари

"Реал" ҳамда "Барселона"га мухлислик қиладиган машҳур шахслар рўйҳати сиз учун қизиқ бўлади деган умиддамиз.


10. Рики Мартин. ("Реал"). Пуэрто-риколик қўшиқчи Испанияда анча машҳур ҳисобланади. Мадридда истиқомат қиладиган Рики 2011 йилда испан фуқаролигини қабул қилган. Уни "Реал" ўйинларида кўриш деярли оддий ҳол ҳисобланади.




9. Снуп-Дог. ("Барселона"). Америкалик хип-хоп юлдузи эса "Барселона" мухлиси ҳисобланади.




8. Жастин Байбер. ("Барселона"). Канадалик қўшиқчи Испанияга келганида "Барса" машғулот майдонига ҳам ташриф буюрган. Ўшанда у ушбу клуб мухлиси эканлигини таъкидлаган




7. Мегик Жонсон ("Барселона"). "ЛА-Лейкерс"нинг афсоналаридан бири ҳисобланадиган Жонсон Мессининг ўйинлари ишқибози ҳисобланади. 2012 йилда эса "Эль-Класико"да стадиондан туриб "Барса"ни қўллаб-қувватлагани ҳам кўпчиликнинг эътиборида бўлганди




6. Антонио Бандерас. ("Реал"). Испаниялик таниқли актёр, режиссёр ва продюссер. Ёшлигида футболчи бўлишни истаган Антонио жароҳатлар сабабли ўз орзусига етиша олмаган. 2013 йил ҳайрия аукционида "Реал" футболкасини 15 800 фунтга ҳарид қилган




5. Фернандо Алонсо. ("Реал"). Ф-1 юлдузи ҳам футболга қизиқишини бир неча маротаба айтиб ўтган. Унинг "Реал"да ҳам дўстлари кўп. Ушбу суратда эса у "Реал" президенти Флорентино Пересдан клуб футболкасини қабул қилиб олмоқда



4. Коби Браянт. ("Барселона"). НБАнинг 5 карра чемпиони ҳам анчадан бери "Барса" мухлиси ҳисобланади. У каталонияликларнинг Лос-Анжелесдаги мавсумолди йиғинларига ҳам ташриф буюрган




3. Рожер Федерер. ("Реал"). Ушбу суратда швейцариялик теннисчи "Реал" юлдузлари билан учрашмоқда (2006 йил)




2. Рафаэль Надал. ("Реал"). Дунёнинг энг кучли теннисчиларидан бири бўлган Надал ҳам футболга қизиқади ва мадридликлар клуби ишқибози ҳисобланади




1. Шакира. ("Барселона"). Колумбиялик таниқли қўшиқчи ўз вақтида "Реал" мухлисилиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Лекин, у айни пайтда "Барселона" футболчиси Пике билан турмуш қурган. Ушбу жуфтлик икки нафар фарзанднинг ота-онаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Шакирани "Ноу-Камп"да мунтазам учратиш мумкин. Қўшимчасига эса унинг қўшиқларини "Сантьяго Бернабеу"да қўйиш таъқиқланган.


Азиз Тўхтамуродов

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика