Latest news

22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  0 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  5 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  8 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58

"Реал" ва "Барселона" мавсумни қайси стадионларда якунлаб қўймоқчи? News

"Реал" ва "Барселона" мавсумни қайси стадионларда якунлаб қўймоқчи?

Икки клуб раҳбарияти кичикроқ стадион футболчиларга руҳий томонлама ёрдам беришига ишонишмоқда.

Ҳа, Испанияда ҳали ҳам баҳс-мунозаралар кетмоқда, бироқ улар ҳозирча мавсумни давом эттириш борасида бир қарорга келишмаган. ЛаЛига май ойи охирлари ёки июнь ойи бошларида мухлисларсиз ўтиши шарти билан бошланиши мумкин.

Сўнгги кунларда Испания матбуотида "Реал" мавсумни захира стадиони ҳисобланмиш "Альфредо ди Стефано"да якунлаб қўйишни истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди. "Marca"нинг ёзишича, ЛаЛига раҳбарияти бунга ижобий жавоб берган. "Барселона" ҳам "Камп Ноу"дан вақтинчалик кетиш режалари бор. "Daily Mail" хабарига кўра, клуб қолган ўйинларни "Йохан Кройфф" стадионида ўтказмоқчи.

Мантиқ оддий - мухлислар йўқми, демак, катта стадионда ўйнагандан ҳам фойда йўқ. Ундан ташқари, ушбу стадионлар машғулот базаларида жойлашган ва бу футболчиларнинг вирусдан зарарланиш даражасини пасайтириб юборади.

"Альфредо ди Стефано" стадиони 2006 йилда очилган, у ерда "Реал"нинг захира жамоаси ўйнайди.

"Йохан Кройфф" стадиони эса ўтган йили қуриб битирилди. Арена "Барселона"нинг захира жамоаси ўйнайдиган "Мини Эстади" ўрнида қурилди.

"Реал"нинг асосий баҳонаси - "Бернабеу"ни таъмирлаш. "Барселона" ҳам "Камп Ноу"ни таъмирлашни режалаштирмоқда

Стадионни алмаштириш учун нафақат ЛаЛигадан, балки УЕФАдан ҳам рухсат олиш керак. "Барселона"нинг бу борадаги ҳолати бироз қийинроқ.

Мадридликларда эса баҳона бор - "Сантьяго Бернабеу"нинг ташқи юзини ўзгартириш борасида ишлар бошлаб юборилган, агарда барчаси режа бўйича кетса, ёзда у ерда катта масштабли қурилиш ишлари бошланади. Ўтган ҳафтада стадион томининг пастки қисмидаги трибуналар бошқатдан ўрнатилган, объект эса сентябрдан олдин топширилмаслиги аниқ.

Ҳозирча "Реал"нинг иккита плюс томони бор:

• "Альфредо ди Стефано" стадионининг ўлчами "Бернабеу" каби бир хил. Футболчилар ушбу стадионда олдингидек ўйин кўрсата олишлари мумкин. Ундан ташқари, ушбу стадионда "Кастилья" таркибида асосий жамоанинг катта қисмини ташкил қиладиган футболчилар ҳам ўйнаган.

• "Барселона"да ҳам стадионни "Эспаи Барса" номи билан таъмирлаш режаси бор. Клуб "Камп Ноу"нинг сиғимини 99 мингдан 105 мингга оширмоқчи. Бироқ каталонияликларнинг тузган лойиҳаси ҳали бери бошланмайди.

Агарда барча клублар ўз захира стадионида мавсумни ўтказадиган бўлса, буни ЛаЛига талабларига мос равишда тўғрилаб чиқиш керак. Гап телетрансляциялар ва ВАР ускуналарини жойлаштириш ҳақида бормоқда. Шундагина "Реал" ва "Барселона" афсоналари номидаги 6 минглик ареналар ЛаЛиганинг 5-6тадан ўйинини қабул қилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика