Latest news

21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  14 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  16 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  7

"Реал" ва "Барселона" либосини кийган футболчилар News

"Реал" ва "Барселона" либосини кийган футболчилар

Бугун навбатдаги "Эл Класико" гувоҳига айланамиз.

Ушбу дерби футбол оламидаги барча ишқибозлар кутган учрашув саналади. Жамоалар ўртасидаги рақобат бошланганидан буён иккала тараф либосини ҳам кийишга муваффақ бўлган футболчиларни ёдга оламиз.


Рикардо Замора

Замора Барселонадаги қароргоҳини Испания пойтахтига ўзгартирган дастлабки номдор футболчи саналади. Ла Лиганинг титулларга бой дарвозабони 1919-1921 йилларда "Барселона", 1930-1936 йилларда эса "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Бернд Шустер

Шустер тарихда Испаниянинг учта буюк жамоаси (Реал, Барселона ва Атлетико) либосини кийишга муваффақ бўлган кам сонли футболчилардан биридир. Немис футболчиси 1980-1988 йилларда кўк-анорранг, 1988-1990 йилларда эса "Қироллик клуби"нинг оқ рангли либосини кийган.

Георге Ҳажи

Кўпчилик учун яхши таниш бўлган тарихдаги энг яхши руминиялик футболчи иккала жамоанинг ҳам либосини кийган. Аввалига у 1990-1992 йиллар "Реал Мадрид", сўнгра 1994-1996 йиллар мобайнида "Барселона" шарафини ҳимоя қилди.

Юлен Лопетеги

"Севилья" ва "Реал"нинг собиқ мураббийи 1989-1991 йилларда қаймоқранг либосни кийган. 1994 йилдан 1996 йилгача эса "Барселона" манфаати учун хизмат қилган.

Роберт Просинечки

90-йилларнинг югославиялик юлдузи 1991 йил "Црвена Звезда"дан Мадридга келган ва 1994 йилгача тўп тепган. Бир йил "Овьедо"да ижара асосида ўйнаганидан сўнг, ярим ҳимоячи "Барселона" билан шартнома имзолаган ва 1997 йилгача ушбу клубда ўйнаган.

Микаэль Лаудруп

Барча даврларнинг энг яхши даниялик футболчиси 1989 йилда Кройффнинг "Орзулар жамоаси"га қўшилиш учун "Барселона"га келди ва 1994 йилгача Каталонияда қолди. "Реал Мадрид" уни абадий рақибдан кетганидан кейин ўз сафига қўшиб олди ва 1994 йилдан 1996 йилгача ўз таркибида сақлаб турди.

Альберт Селадес

"Барселона"нинг ёш ўйинчиси Селадес тўрт мавсум давомида асосий жамоа либосини кийган. 2000/2001 йилги мавсумда "Сельта"да бир муддат ўйнагач, у яна тўрт мавсумни оқ либосда ўтказиш учун Мадридга йўл олди.

Луиш Фигу

Фигу "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги энг эсда қоларли трансфер ҳисобланади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи "Барселона"га 1995 йил "Спортинг"дан келиб қўшилди ҳамда 2000 йил рекорд даражадаги трансфер суммаси эвазига "Реал Мадрид"га ўтгунга қадар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилди.

Луис Энрике

"Спортинг Хихон"нинг ёш футболчиси 1991/1992 йилги мавсумда "Реал Мадрид"га келди ва беш йил давомида "қаймоқранглилар" аъзоси сифатида тўп тепди. 1996/1997 йилги мавсумда "Лучо" Мадридни "Барселона"га алмаштириб, 2003/2004 йилги мавсумга қадар Каталония жамоаси сафида ўйнади.

Альфонсо Перес

"Реал Мадрид"нинг турли ёш тоифаларида ўйнаган Альфонсо 1990/1991 йилги мавсумда асосий жамоа футболчиси сифатида дебют қилди ҳамда 1994/1995 йилгача клубда қолди. Кейинчалик "Бетис"даги ишончли ўйинлардан сўнг у "Барселона"да икки йил тўп тепди.

Роналдо Назарио

Футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири 1996/1997 йилги мавсум ПСВдан "Барселона"га ўтди. Сўнгра у "Интер" клубидаги ишончли ўйинларидан сўнг Флорентино перес томонидан 2002/2003 йилги мавсум арафасида "Реал Мадрид"га таклиф қилинди ва Испания пойтахтида 2006/2007 йилги мавсумга қадар фаолият олиб борди.

Самюэль Это'о

Камерунлик форвард "Реал" асосий жамоасидан ўрин эгаллай олмади. У "Леганес", “Эспаньол”, “Мальорка” каби жамоаларда ижарама-ижара юргач, 2004 йил "Барселона"га бориб қўшилди ва у ерда 2009 йилгача тўп тепиб, фаолиятидаги энг яхши даврни бошдан кечирди.

Микель Солер

Собиқ футболчи "Реал", "Барселона", "Атлетико" клублари шарафини ҳимоя қилган. 1988 йил "Барса"га келган Сольер бир муддат "Атлетико" ва икки мавсум "Севилья" шарафини ҳимоя қилгач, "Реал"га йўл олади ва яна икки йил пойтахтда яшайди.

Альфонсо Альбенис

16 ёшидаёқ "Барселона"ни "Реал"га алмаштирган футболчи кейинчалик жамоа менежерига айланди.

Фернандо Муньос

1990 йилдан 1992 йилгача "Барселона"да ўйнаган Муньос "Реал Мадрид"га ўтишидан аввал Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Сўнгра у тўрт мавсум давомида оқ либосда майдонга тушди.

Дани Гарсия

1994/95 йилги мавсум "қаймоқранглилар" либосида дебют қилган Гарсия "Сарагоса" ва "Мальорка" саёҳатидан сўнг 1999 йил "Барселона"га ўтди ва тўрт йил жамоа манфаати учун тер тўкди.

Луис Милья

Ла Масияда улғайган ёш ўйинчи "Барселона"да олти йил ҳаракат қилгач, 1990 йил "Реал" сафига бориб қўшилди.

Эваристо Де Македо

Бразилиялик футболчи "Барселона" либосида  “Реал”ни еврокубоклардан чиқариб юборган гол муаллифи бўлганди. 1962 йил эса у "Қироллик клуби" билан шартнома имзолади ва Мадридда уч мавсумни ўтказди.

Хавьер Савиола

Хавер "Эл Конехо" Савиола 2001 йил "Барселона" билан шартнома имзолади ва 2007 йилгача Каталонияда истиқомат қилди. Бир муддат "Монако" ва "Севилья"да тўп тепган ҳужумчи 2007 йил "Реал" таркибини тўлдириб, икки мавсум ўйнади.

Маркос Алонсо

Мадридликлар тарбияланувчиси 2010 йил асосий жамоага ўтказилди, бироқ унинг ишлари бу ерда юришмади. Кўп йиллик саргузаштларидан кейин ҳимоячи 2022 йил азалий рақиб "Барселона"га олиб келинди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика