"Реал" ТВ Симеоненинг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди
18 jan 15:32
News
"Реал" ТВ Симеоненинг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди
"Реал" Испания Кубоги 1/8 финалида "Сельта"ни экстрай таймларда мағлуб (5:2) этди. Биринчи бўлимда бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро дарвозабон Андрей Лунин ўз жарима майдончасида рақиб футболчиси Виллиот Сведбергни йиқитгани учун пенальти белгиламади.
Ўйиндан кейин "Атлетико" устози ушбу баҳсдаги ҳакамлик қарорлари ҳақида тўхталди: "Бу юз йилдан бери содир бўлади. Одамлар нега ҳайрон бўлишади, тушунмайман".
"Атлетико" - бу тизим ҳақиқатдан ҳам ёрдам берадиган жамоа. Виллиот аслида йўқ пенальтидан жабр кўрди, "Алавес" эса ғалаба қозонаётиб қўйилмайдиган пенальти сўради.
Ўтган йили "Реал" "Атлетико"га қарши баҳсларда ҳакамлик тизими туфайли кўп азият чекди. ЛаЛигнинг 2020/21 мавсуми ҳақида нима дейиш мумкин? "Атлетико" уни ҳакамлик тизим туфайли ютган" - деди "Реал" ТВ вакили Хесус Алькайде.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments