"Реал" сўнгги 11 йилликдаги клуб антирекордини ўрнатди
06 apr 11:23
News
"Реал" сўнгги 11 йилликдаги клуб антирекордини ўрнатди
Ўйиннинг 13-дақиқасида "қаймоқранглилар"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор пенальтини аниқ амалга ошира олмади - унинг зарбасини меҳмонлар посбони Георгий Мамардашвили қайтарди.
"Реал" учун бу жорий мавсумда амалга оширилмаган бешинчи 11 метрлик жарима зарбаси бўлди. Жамоа футболчилари барча мусобақаларда 16 марта пенальти тепишган, шундан 11тасини Мадрид клуби футболчилари голга айлантиришган. Бир мавсумда бешта пенальтини голга айлантира олмагани клуб учун 2013/2014-йилги мавсумдан бери энг ёмон кўрсаткичдир. Ўша мавсумда "Реал" Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаган, Испания кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Ҳозирда "қаймоқранглилар" Испания чемпионати турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments