"Реал" "Сельта" билан ўйин кўчирилишидан норози
06 feb 2017 11:41
News
"Реал" "Сельта" билан ўйин кўчирилишидан норози
"Реал" раҳбариятига ЛаЛиганинг 21-туридан ўрин олган "Сельта" билан баҳс ноқулай об-ҳаво туфайли кўчирилиши ёқмаяпти.
"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ва унинг ҳодимларининг фикрича, "Балидос" стадионига зарар етганига қарамай, ўйин ўтказилиши мумкин эди. "Реал"дагиларнинг сўзларига кўра, бу камчиликларни учрашув бошлангунга қадар бартараф этса бўларди. Бундан ташқари, "Реал" баҳсни яқин орадаги стадионга кўчиришни сўради, аммо бу таклиф ҳам рад этилди.
Натижада Перес яна Европа Суперлигаси ҳақида ўйлаб қолди. Олдинроқ ушбу ғояни "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге олға сурган эди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments