Latest news

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  27 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти News

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти

“Реал” сардори ва ҳимоячиси Серхио Рамос шартномасини узайтириш борасида клуб раҳбарияти билан ҳозирча аниқ тўхтамга келгани йўқ.


Футболчи жамоада қолиш ниятида, аммо клубдагилар футболчи билан унинг маоши борасида келиша олишмаяпти. “Реал” раҳбарияти клуб ходимлари ва футболчиларга пандемия муносабати билан ойлик иш ҳақини камайтириш борасида яна бир бор мурожаат қилмоқчи.

1 январдан бошлаб Рамос шартнома борасида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳимоячи жамоани тарк этадиган бўлса, қироллик клуби унинг ўрнига Давид Алаба (“Бавария”) ёки Эрик Гарсия (“Манчестер Сити”)ни олиб келиши мумкин. Шунингдек, эҳтимолий трансферлар руйхатидан “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес ҳам жой олган.

Рамос 2005 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Севилья”да тўп тепган ва ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. 34 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” билан 22 та соврин ютишга эришган. Улар орасида тўрт марта ЕЧЛ ва беш карра Испания чемпионлиги мавжуд. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика