Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

"Реал" ўз майдонида "Атлетико"га чора топа олмади News

"Реал" ўз майдонида "Атлетико"га чора топа олмади

Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 3-тур.

"Реал" – "Атлетико" 1:2

«Сантьяго Бернабеу»

Голлар
: Тиагу (10), Роналдо (26), Арда Туран (76).

"Реал"
– Касильяс, Арбелоа (Варан, 77), Рамос, Пепе, Коэнтрау, Хамес, Бэйл (Иско, 72), Кроос, Модрич, Бензема (Чичарито, 64), Роналду.

"Атлетико" – Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Р. Гарсия, Габи (Туран, 61), Тиагу, Коке, Р. Хименес (Гризманн, 64), Манжукич (Марио Суарез, 78).

Огоҳлантиришлар
: Хамес Родригез (19), Годин (22), Сикейра (25), Марио Манжукич (41), Габи (54), Арбелоа (63), Чичарито (67), Модрич (85), Миранда (87), Суарез (90).

 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур билдирамиз! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари. Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча деб қоламиз...

ЎЙИН ТУГАДИ!


90+2`
Миранда ажойиб ҳаракат қилмоқда! Қойил!

90+2` Гризманн ҳисобни 3:1га келтириш мумкин эди. Тўп дарвозанинг орқа тўрига бориб тушди.

90+2`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Тони Кросснинг жаримасидан сўнг Мойя тўпни эгаллаб олди.

90`
Марио Суарез ҳам сариқ карточкани олишга улгурди.

89`
"Реал" сўнгги чораларини ишга солмоқда. "Атлетико" яхши ҳимояланмоқда.

88`
Хамес Родригезнинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини Мойя ўзиники қилиб олди.

88` Хавфли нуқтадан жарима тўпи.

87`
Миранда огоҳлантирилди.

87`
"Реал" мухлислари қани Роналдо деб кутиб ўтиришгани аниқ. Пенальти бўлганида аниқ Роналдо тепади. Лекин ўйиндачи? Ҳозирча Роналдодан дарак йўқ.

86`
"Атлетико" стандарт вазиятидан самара чиқара олмади. "Реал" энди олдинга ўтишга уриниб кўради.

85`
Лука Модрич сарик карточкага лойиқ топилди.

85`
Тўп назорати меҳмонлар қўлида.

83`
Голни такрорий лавҳасини кўрсатишди. Диего Симеоне ўзи учун ажратилган "VIP" ложада кичкина ўғилчаси билан ўтирибди. Голдан сўнг ота-бола бир-бирини табриклашди.

82`
"Реал" вазиятни ўнглай олмаса кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубият учрайди. Ўтган турда "Реал Сосьедад" мадридликларни мағлуб этганди.

81`
Роналдо Чичарито томон тўпни ташлади. Хавьер Эрнандез тўпга биринчи бўлиб етиб кела олмади.

79`
"Реал" бутун жамоа бўлиб олдинга интилмоқда. Роналдо тўпга вақтида етиб кела олмади. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди.

78`
Жамоалар таркибида сўнгги ўзгаришлар амалга оширилди. Манжукич ўрнига Марио Суарез. "Реал"дан Арбелоа майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Варан туширилди.

76` ГООООООООООООООООООООООООЛ! АРДА ТУРАН! Хуанфран қанотдан тўпни жарима майдончаси томон ерлатиб узатди. Рауль Гарсия эса тўпга зарба бермай Арда Туранга ўтказиб юборди. Арда Туран кучли зарбаси билан Касильяс дарвозасини ишғол қилди, 1:2!

76`
"Атлетико" уйғонмоқда! Яна бир чиройли ҳужум! Арда Туран боши билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди...

75`
Ҳозиргина майдонга тушган Искодан жуда ноаниқ зарба!

74`
Арда Турандан кучли зарба! Хавфли зарба! Тўп дарвозага аниқ борганида Касильяс ёрдам беролмай қолиши мумкин эди...

73`
Гарет Бэйл ўрнига Иско майдонга тушди.

72`
Роналдодан ажойиб сакраш! Криштиано жарима майдончаси ичидан боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин унинг берган зарбаси ноаниқ.

71`
Модричнинг оёғини босиб қолишди. Лекин ҳакам ва лайнсмен бу вазиятни эътибордан четда қолдиришди.

70`
Ўйин жиҳатидан эса учрашув дербидек бўлмоқда деб мақтаниб айта олмаймиз. Ҳозирча ўйин темпи ўртача.

69`
Дерби дербидек бўлмоқда. Ўйин ҳали тугагани йўқ ва ҳозирча еттита огоҳлантириш кўрдик.

68`
Хавьер Эрнандез майдон марказида рақибини тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

67`
Чичарито дебютини сариқ карточка билан нишонламоқда.

66`
Роналдо ўнг қанотни ўзиники қилиб олган. Португалиялик футболчининг узатиб берган тўпига Хамес Родригез боши билан зарба берди. Ўхшамади.

65`
"Реал" сафида ўзгариш руй берди. Бензема ўрнига Чичарито тушди. "Атлетико"да эса Хименез ўз ўрнини Гризманнга бўшатиб берди.

63`
Арбелоа сариқ карточка олди.

63`
Чичарито майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

62`
"Атлетико" бурчак тўпи тепди. Годиннинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

61`
Габи ўз ўрнини Арда Туранга бўшатиб берди.

60`
Бэйлнинг боши билан берган зарбаси кучсиз чиқди. Мойя бу вазиятда ортиқча қийинчиликка дуч келмади.

59`
"Реал" ҳимоясида бўшлиқ юзага келганди. Манжукичнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

58`
Лука Модричнинг ҳаракатларини қоида зид деб топди бош ҳакам. 

57`
  "Реал"нинг ҳужуми ривожланаётган бир пайтда Роналдо тўпни рақибига олдириб қўйди.

55`
Габи қўполлиги учун огоҳлантирилди.

54`
Диего Симеоненинг ёрдамчиси Герман Бургос бугун "Хоразм" бош мураббийи этиб тайинланган Вали Султоновга ўхшаб кетади.

52`
"Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари олдида ўйнашди ва бу стадионга келган мухлисларни сергак тортишларига мажбур этди. 

50`
Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоадан янги ҳужумчиларни майдонга чиқарилишини кутамиз. Карло Анчелотти Чичаритони майдонга тушириши мумкин. Диего Симеоне эса ёрдамчисига Алессио Черчини ўйинга ташла деб айтса керак. Кутамиз, кўрамиз...

49`
"Атлетико" майдон марказидан жарима тўпини амалга оширди. Кокенинг узатиб берган тўпига ҳаммадан биринчи бўлиб Касильяс эгалик қилди.

48`
"Атлетико"нинг ҳужумини Арбелоа тўхтатиб қолди.

47`
"Реал" позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС! Бироз дам олиш мумкин.

44`
Коке ниҳоят рақиб дарвозасини излади ва зарба бериб кўрди. Лекин тўп Касильяс томон етиб бормади.

43`
"Атлетико" футболчилари анча кескин ҳаракат қилишмоқда.

42`
"Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Роналдо бу вазиятда тўпга етолмади.

41`
Марио Манжукич қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди.

40` БЕНЗЕМА!!!!!!!!
Бу сафар Каримдан омад юз угирмоқда! Роналдо "қўшни" қанотга келди ва ажойиб ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячисини ортда қолдирди. Жарима майдончаси томон узатиб берилган тўпга Бензема бош билан зарба берди. Зарба зўр чиқди. Лекин Мойя унданда яхшироқ ҳаракат қилиб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Қойил!

39`
Карим Бенземанинг зарбаси ва тўп дарвозага аниқ бормаяпти. Бу янгилик эмас!

38`
"Реал"нинг ўнг қаноти нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда. Баъзан Роналдо ҳам Бэйлнинг қанотига кўчиб ўйнамоқда.

37`
Тони Крооснинг тепган тўпи жуда ноаниқ кетди. "Бавария" сафида жуда чиройли ижроларни кўрганмиз. "Реал"да эса Крооснинг зарбалари ўхшамаяпти...

36`
Карим Бензема вазиятларни йўққа чиқариш бўйича рекорд ўрнатиши мумкин бўлган ҳужумчилардан бири...

35` КАРИМ БЕНЗЕМА! ЎЗ УСЛУБИДА!
Роналдо уни қулай вазиятга чиқариб юборди. Лекин Бензема Мойя билан юзма-юз қолиб, вазиятни йўққа чиқарди. Мойя бу вазиятда чаққонроқ ҳаракат қилди.

34`
Карим Бензема Тиагуга нисбатан қоидани бузди.

32`
Ҳисоб тенглашганидан сўнг жамоалар ҳужумкорликни оширишгандек. Лекин ҳимоячилар энди янада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

30`
Тўхталишлар учун узр сўраймиз. Техник носозлклар юзага келди.

29`
"Реал" ҳужум қилишда давом этмоқда.

28`
Сикейра Роналдога нисбатан қоидаи бузди ва ҳакам бу вазиятни тўғри баҳолай олди. Сикейра эса ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

26` ГООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Тўп олдига яқинлашган Роналдо мўлжалда адашмади, 1:1!

26` Роналдо жамоаси фойдаси учун пенальти ишлаб олди! ПЕНАЛЬТИ!

25`
Мойянинг маҳорати "Атлетико"ни голдан қутқариб қолмоқда.

24` Гарет Бэйлнинг ажойиб зарбаси ва Мойя!!! Ажойиб ижро ва чиройли "сейв"!

23`
"Реал" хавфли нуқтадан жарима тўпи ишлаб олди. Годин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

22`
Габи тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди. "Реал" яна олдинга интилмоқда.

21`
"Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Пепенинг бош билан йўллаган зарбасини Мойя ушлаб олди.

20`
Хамес Родригез ҳакамнинг сариқ карточкасидан бебаҳра қолмади.

19`
Бу сафарги бурчак тўпи ҳам хавфли бўлди. Мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп айланиб қолди ва сўнгги лаҳзада Пепе тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди.

18`
"Атлетико" ҳужум уюштирмоқда. Ўнг қанотдан Рауль Гарсия жамоасининг ҳужумини ривожлантирди. "Атлетико" футболчилари бурчак тўпи ишлаб олишди.

17`
"Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Хамес Родригез тўпга етолмай қолди.

16`
Арбелоа ва Манжукич тўқнашуви. Ҳакам бу вазиятда Арбелоа ўйин қоидасини бузмади деб топди.

15` Хавфли вазият! Ажойиб!
Роналдодан чиройли ҳаракатлар ва португалиялик футболчи тўпни Хамес Родригез томон ошириб берди. Лекин Хамеснинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

14`
"Реал" энди бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур. Роналдо ҳозир Мойя қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

13`
Кутилган ва кутилмаган старт.

12`
Икер Касильяс дарвозаси олдидаги илк хавфли ҳужум гол билан якунланмоқда.

11` ГОООООООООООООООООООЛ! ТИАГУ! Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпни Тиагу боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.

11`
Сикейра "Атлетико" фойдасига бурчак тўпи ишлаб олди.

10`
Гарет Бэйл Карим Бенземани излаб топди. Лекин Бензема тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.

9`
"Атлетико"нинг ҳужуми. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпга Икер Касильяс эгалик қилди.

8`
Роналдо дарвоза томон зарба бермоқчи бўлди. Лекин рақиб ҳимоячилари бу вазиятда португалиялик футболчининг режасини бузиб қўйишди.

7`
Гарет Бэйлнинг уриниши ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

6`
Рамос ва Рауль Гарсия иккинчи қаватдаги курашда тўқнашишди. Рамос бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди.

5`
Карвахалнинг ўрнига бугун Арбелоа ҳаракат қилмоқда. Айнан ушбу футболчининг қанотидан бошланган ҳужум якунига етмай қолди.

4`
Диего Симеоне дисквалификацияси туфайли бугунги ўйинни трибунада, мухлислар қаторида томоша қилади.

3`
"Реал" ўйинни ҳужумкорлик билан бошламоқда. Ўнг қанот бўйлаб Гарет Бэйл олдинга ўтишга уриниб кўрди.

2`
Тўпни мезбонлар ўз назоратларида ушлаб туришибди. Бугун ҳам Рамос ва Манжукич ўртасидаги ўзига хос тўқнашувларни кўрамиз шекилли.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Мадрид "дерби"сига старт берилди! Чиройли футбол кўрамиз деган умидда биз ҳам бошладик!

Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Роналдо сафга қайтган. Хамес Родригез ва Тони Кроос ҳам учрашувни илк дақиқаларидан бошлашади. "Реал" ўзининг оптимал таркибида. Биргина Карвахаль жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Испания суперкубоги учун бўлган баҳсда "Атлетико" жамоаси "Реал"дан устун келганди ва мавсумни соврин билан бошлашганди. Бугун Карло Анчелотти жамоаси Диего Симеоне бошқарувидаги "Атлетико"дан реванш олишга уриниб кўришлари аниқ.

Ҳамма шу ердами? Яқин дақиқалар ичида учрашувга старт берилади.

Учрашув яна бир неча дақиқалардан сўнг бошланади.

Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий баҳс "Реал" - "Атлетико" учрашувидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.
Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Ўйин соат 23:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика