Latest news

22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  20 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  88 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  17 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0

"Реал" Мендини сотмоқчи News

"Реал" Мендини сотмоқчи

Номзодлар тайёр.

Сўнгuи хабарларга кўра, "Реал" янги трансфер ойнасига тайёргарликни бошлаган ва таркибни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳимояни кучайтиришга урғу бермоқчи ва шу сабаб ҳимоячи Ферлан Мендининг клубдан кетиши ҳакида гап-сўзлар кўпая бошлади. Франциялик қанот ҳимоячиси асосий таркибда кўп ўйнаётганига қарамай, унинг клубдаги келажаги порлоқ эмас ва Перес унинг ўрнига янги номзодларни қидира бошлаган.

Испан нашларининг ёзишича, Мендининг ўрнига иккита эҳтимолий номзод бор – "Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис ва "Жирона" вакили Мигель Гутьеррес.

Мигель Гутьеррес асли "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган мавсумларни "Реал"нинг турли тоифадаги ёшлар жамоасида ўтказган, унинг "қаймоқранглилар" сафидаги охирги манзили "Реал Мадрид B" жамоаси эди. Ёзда Гутьеррес "Жирона"га кўчиб ўтди ва бу мавсум ушбу клуб сафида ҳаракатланмоқда. Хабарларга кўра, "Реал" ўйинчининг бу мавсумдаги ҳаракатларини кузатиб, 2023 йил ёзда сотиб олиш бўйича сўнгги қарорни қабул қилади. Агар трансфер амалга ошса, трансфернинг тахминий миқдори 20 миллион еврога тенг бўлади. 21 ёшли ўйинчи ушбу мавсум Ла Лигада 13 та учрашувда иштирок этди ва ўз номига 2 та голли пас ёздириб қўйди.

"Реал"нинг чап қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган иккинчи номзод – "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис. Клуб Президенти Флорентино Перес канадалик ҳимоячини клубнинг яқин йиллардаги энг катта трансферларидан бири бўлади деб ҳисобламоқда. "Реал" Дэвисни 2024 йил ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи, бунга сабаб унинг "Бавария" билан бўлган амалдаги шартномасидир, канадалик ўйинчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. "Қирролик клуби"нинг режасига кўра Дэвисга бўлган талаб ва унинг трансфер бозордаги нархи 2024 йилда шартномаси тугашига бир мавсум қолганда анча пасайади. Шу сабаб Мадрид клуби уни 2024 йилда сотиб олишни режалаштирмоқда. Устига устак Дэвиснинг атлетик қобилиятлари "Реал"ни қизиқтирмоқда ва бу футболчининг Канада терма жамоаси сафида намойиш этган лидерлик қобилияти ҳам, қолган номзодлар билан солиштирганда Альфонсо томонига катта устунлик бермоқда. Дэвис жорий мавсум мюнхенликлар сафида 19 та учрашувда иштирок этиб, ўз номига 1 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйди. Жаҳон чемпионатида эса 3 та учрашувда 1 та гол уришга эришди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика