Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  16 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Реал" Мбаппени ёзда харид қилмоқчи, кейинги йили Холандни News

"Реал" Мбаппени ёзда харид қилмоқчи, кейинги йили Холандни

"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандни харид қилишни режалаштирмоқда.

Мадрид клуби француз билан ушбу ёзда шартнома имзолайди. Холанднинг шартномасида эса 2022 йилнинг ёзидан бошлаб 75 миллион евролик товон пули амал қилади ва "Реал" ўшанда норвегияликни ўз таркибига жалб қилмоқчи.

"Реал" "Боруссия"нинг Чемпионлар Лигасида ўйнашини хоҳлайди, сабаби Холанд агар жамоа бу турнирда ўйнамаса, клубини ўзгартиришга қаттиқ аҳд қилган. Агар клуб ЧЛда ўйнамаса, "Реал" Мбаппе ва Холанддан бирини танлашига тўғри келади.

Аммо, "қироллик клуби" "Боруссия" ҳужумчисининг ёзда клубини ўзгартирмаслигига умид қилмоқда, бу борада "Реал"да Холанднинг яқин дўсти Мартин Эдегор ҳам фойдага хизмат қилади деб ҳисобламоқда. Испан клуби шунингдек "Реал"нинг Европадаги обрўси ва "Боруссия" билан яхши муносабатлари ҳам 20 ёшли ўйинчининг қарорига таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика