Latest news

18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  0 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  13 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  9 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди News

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида ярим миллиард евродан кўпроқ даромад олди.

As нашри Мадрид клубининг молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, 2024 йил июлидан декабригача "Реал"нинг умумий даромадлари 589,8 миллион еврони ташкил этди – бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 27,9% кўпдир.  

"Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу" стадионидан ўйин бўлмаган кунларда олинган даромади мавсум бошидан буён 43,9 миллион еврони ташкил қилди – бу сумма 2023/24 йилги мавсумдаги шу йўналишдаги умумий даромаднинг 95% ни ташкил этади. Ўйин кунларидаги даромад эса 149,6 миллион еврога етди – ўтган мавсумнинг шу даврида "Реал" 94,5 миллион евро ишлаб топган эди. Шу билан бирга, "Реал"нинг барча турнирлардаги 20 та уй ўйинидан 19 тасида 70 мингдан ортиқ томошабин иштирок этди.  

Мавсум бошидан бери "Реал"нинг маркетингдан олинган даромадлари ўтган мавсумга нисбатан 38,6% га ўсиб, 250,4 миллион еврога етди. Шунингдек, клубнинг чакана савдо, ҳомийлик ва лицензиялашдан олинган даромадлари ҳам ошди.  

Таъкидланишича, "Реал" 2024/25 мавсумини рекорд даромад билан якунлаши эҳтимолдан холи эмас. Эслатиб ўтамиз, 2023/24 мавсум якунларига кўра Мадрид клуби дунёда биринчи бўлиб 1 миллиард евродан ортиқ даромад қайд этган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика