Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Реал Мадрид" келгусида Мбаппе билан шартнома имзоламайди ҳамда 2024-йилгача Холанд ҳақида ўйламайди News

"Реал Мадрид" келгусида Мбаппе билан шартнома имзоламайди ҳамда 2024-йилгача Холанд ҳақида ўйламайди

"Реал Мадрид" яқин орада Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холандни сотиб олмайди.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ПСЖ форварди ва "Манчестер Сити" ҳужумчисининг трансферлари устида ишламоқчи эмас.

Мбаппенинг ўтишига нафақат унинг трансфери учун сарфланиши керак бўлган маблағ, балки франциялик футболчининг хатти-ҳаракати ҳам тўсиқ бўлмоқда. "Реал Мадрид" раҳбарияти Килиан ПСЖда қолиш қароридан афсусда эканлигини ва бу ҳақда мадридликларни аллақачон хабардор қилганини айтди. Бироқ "Реал Мадрид" ҳужумчи учун ҳаракат қилмайди.

Қолаверса, клуб жамоанинг кийиниш хонасидаги соғлом муҳитни бузмоқчи эмас. Шу сабабларга кўра, "Реал" Мбаппени трансфер қилишдан бош тортди.

Холанд борасида "Реал Мадрид" кутиш ва кузатиш позициясида турибди. 2024-йилнинг ёзига қадар клуб норвегиялик ҳужумчининг трансфери ҳақида ўйламайди.

"Реал Мадрид" ҳозирда ёш марказий ҳужумчи қидирмоқда. Бундан ташқари, клуб академия футболчилари Икер Браво ва Альваро Хинеснинг ривожланишини кузатиб бормоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика