Latest news

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  24 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи босқичи ниҳоясига етди News

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи босқичи ниҳоясига етди

Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентеларнинг Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизга ташрифи доирасидаги биринчи босқичнинг иккинчи хафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди.

2004-2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида машғулотлар олиб боришгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Биринчи босқичнинг сўнгги хафтасида ҳам амалий дарсларга алоҳида урғу берилиб, асосий эътибор тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш, “теннисбол” машғулоти каби йўналишларга қаратилди.


Мусобақанинг сўнгги кунида “Реал Мадрид” мураббийлари шогирдлари ҳамда Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўртасида назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Эслатиб ўтамиз 1 июндан 16 июнга қадар давом этган машғулот ва мастер классларда республикамизнинг барча худудларидан ташриф буюрган 150 дан зиёд ёш спортчилар иштирок этишди. Барча қатнашчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг кейинги босқичи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва вилоятларида ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика