Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  5 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  24 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

"Реал Мадрид" Анчелоттини Чемпионлар лигасидаги 103-ғалабаси билан табриклади News

"Реал Мадрид" Анчелоттини Чемпионлар лигасидаги 103-ғалабаси билан табриклади

Мадриднинг “Реал” клуби Карло Анчелоттини Чемпионлар лигасидаги рекорди билан табриклади.

Мадрид клуби президенти Флорентино Перес бош мураббийга Чемпионлар лигасидаги 103-ғалабаси шарафига эсдалик футболкасини совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида "Селтик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1) Анчелотти ушбу турнирдаги 102-ғалабасини қўлга киритгани ва Алекс Фергюсон натижасини такрорлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Бироқ, бу статистикага 2004/05 йилги мавсумда “Милан”нинг “Интер” устидан қозонилган техник ғалабаси киритилмаган. Ўша ўйин иккинчи бўлимда трибунадан "россонерилар" дарвозабони Дидага қарата отилган пиротехник воситалар туфайли тўхтатилганди.

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг 2022/23 йилги мавсумида плей-офф босқичига йўл олди. Мадридликлар 13 очко билан “Лейпциг”, “Шахтёр” ва “Селтик” ўрин олган гуруҳда 1-ўринни эгаллади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика