"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борадиган таркибини эълон қилди
04 dec 2014 17:42
News
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борадиган таркибини эълон қилди
Дарвозабонлар: Касильяс, Навас, Пачеко.
Ҳимоячилар: Варан, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Марсело, Карвахаль, Арбелоа, Начо.
Ярим ҳимоячилар: Хедира, Кроос, Хамес Родригес, Бэйл, Ильяраменди, Иско, Медран.
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Эрнандес, Хесе.
"Реал"нинг турнирдаги рақиби Осиё Чемпионлар лигаси кубогининг амалдаги сохиби "Вестерн Сидней Уондерс" (Австралия) ёки "Крус Асуль" (КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолиби) бўлиши мумкин.
Нимчорак финалда Марокаш чемпиони "Магреб Атлетик Тетуан" ва Океания Чемпионлар лигаси ғолиби "Окленд Сити" (Янги Зеландия) куч синашишади. Бу учрашувда рақибни мағлуб этган жамоа Африка Чемпионлар Лигаси чемпиони Жазоирнинг "Сетиф" клуби билан беллашади. Либертадорес Кубоги эгаси "Сан Лоренсо" (Аргентина) ҳам турнирни ярим финалдан бошлайди.
Comments