Latest news

20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  3 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  18 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  19 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  13 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби News

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби

Tags :  Реал
ЕЧЛ финали ўтадиган кун ҳам яқинлашиб қолди.

Сўнгги икки йилда мўъжизакор натижалар қайд этилаётган турнирда "Реал" кетма кет икки марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Энди эса жамоа учинчи марта совринни қўлга киритишни истамоқда.

Аслида жамоа ЕЧЛ совринини кетма кет учинчи марта қўлга киритиши керак.

4. ЕЧЛ-2017/18 МАВСУМИ ЖАМОА УЧУН АЪЛО ДАРАЖАДА ЎТМОҚДА

Албатта, шундай! Жамоанинг ЕЧЛдаги бундан олдинги мавсумлари билан бу йилги ўйинларини солиштирадиган бўлсак, "Реал" 2017/18 мавсумда анчагина қийналмоқда.

Бошидан бошлаймиз, "Реал" "ўлим гуруҳи"да Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Тоттенхэм"ни ортда қолдирди.

1/16 финалда эса "Реал" ПСЖ билан, айрим матбуотлар айтишига кўра дунёнинг энг ҳужумкор триоси билан тўқнаш келди. Ишончли ҳимоя туфайли жамоа парижликларни умумий 5:2 ҳисобида таслим этди.

Кейинчалик "Реал" Туринда "Ювентус"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Юве" ҳам оддий рақиб эмаслигини 3:1 ҳисобидаги мағлубиятга тенг ғалаба билан исботлади.

Ярим финалда эса афсонавий Юпп Хайнкесс бошчилигидаги "Бавария" таслим этилди. Зидан шогирдлари якунда 4:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Хўш, "Реал" плей-оффда оддий рақиблар билан ўйнаганми?

3. "РЕАЛ" ХАРАКТЕР КЎРСАТМОҚДА

"Реал" бу мавсумда ақлбовар қилмас натижаларни қайд этди. Зидан шогирдлари ўзга сайёрадан келгандек таассурот қолдирмоқда. Улар ғалабалар ва совринларга чанқоқлигини исботламоқда.

"Лос Бланкос" ҳар бир босқичда қийин рақиблар билан тўқнаш келди. "Ювентус"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол киритилди. Гарчи жамоа катта босим остида қолган бўлса-да, ҳолатдан чиқиб кетишни уддалади.

Шунингдек, "Бавария"га қарши баҳсда икки марта биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, унда "Реал" ўзига керакли бўлган натижани илиб кета олди.

"Реал" билан баҳсларда рақиблар фақатгина финал ҳуштаги чалинганидан кейингина ғалабага эришганларини ҳис қилишлари мумкин.

2. ЗИДАННИНГ ИШБИЛАРМОНЛИГИ

Аслида, асосий мақтов Зинедин Зиданга билдирилиши керак. Ҳудди францияликда сеҳрли қўлқоп ва бош кийим бордек кўринди.

Мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаб, кейинчалик кичик инқироз даврига кириб қолган "Реал"да муаммолар борлиги кўзга ташланди. Бу эса жамоанинг ЛаЛигадаги ўйинларига халақит қилди, бироқ ЕЧЛга эмас. "Реал"нинг Зидан қўл остида кетма кет учинчи марта финалга етиб келишини омадга йўйиб бўлмайди.

Жамоанинг турнирдаги ғалабалари асосий сабабчиси - Зинедин Зидан. У "Реал"ни муҳим учрашувларга тайёрлай олмоқда. Шунингдек, асосий таркиб ва ўйинга қўлланилаётган тактикаларда адашмаяпти.

Финалда ҳам айнан унинг қарорлари билан "Реал" ғалаба қозониши керак.

1. ҲУЖУМЧИЛАРНИНГ ЎЙИНЛАРИ

"Бавария"га қарши ўтган биринчи учрашувда "Реал"нинг ҳужумчилари яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишни уддалашди.

Мухлислар "Бавария"нинг бундай ўйини билан финалга чиқишга лойиқ эканлигини айтишди. Бироқ футболда яратилган вазиятларнинг голга айлантириш ва натижа биринчи ўринда туради. "Бавария" уддалай олмаган ишни "Реал" бажара олди.

Аслида "Реал"нинг ғалабалари сири - вазиятлардан фойдалана билишда. Криштиану Роналду етакчилигидаги ҳужумчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Гарчи жамоа айрим учрашувларда иккинчи планда ҳаракат қилган бўлса-да, вазиятлардан фойдаланиш эвазига ғолибликка эриша олишди. Мисол учун, Мюнхенда ўтган баҳсда мезбонлар 17, "Реал" эса 7 бора зарба берганди.

Хўш, "Реал" мана шундай ҳужумчилари билан мағлубиятга лойиқми?

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика